Бой Тошкент кенгаши ими-жимида бюджет қабул қилди. Даромадлар қандай?
Ўзбекистоннинг энг бой ва серхарж макони Тошкент шаҳрининг 2023 йил учун бюджети қабул қилинди. Қайд этганимиздек, жамоатчилик муҳокамаси ўтказилмасдан ва эътиборлиси, 2023 йил аллақачон бошланиб бўлганидан кейин, яъни 4 январь куни. Бунақаси, янги давр дейиладиган эпохада биринчи марта рўй бермоқда.
2023 йилда Тошкент шаҳри ва унинг туманларининг бюджет даромади 7 739,3 млрд.сўмни ташкил этади. Шаҳар бюджетига Республика бюджетидан трансферт олинмаслиги қайд этилган. Лекин биз биламизки, бу шунчаки профанация. Аввалги йилларда ҳам Тошкент шаҳри бюджетига Республика бюджетидан йил давомида триллионлаб ниқобланган трансфертлар ўтказиб берилган.
Демак, Тошкент шаҳар бюджетининг ўзи 6 414 млрд.сўм этиб кўрсатилган.
Даромадларнинг энг катта қисмини Юридик шахсларнинг мол-мулкига солиқ ташкил этган — 932,9 млрд.сўм.
Айрим солиқлар бўйича тушумлар 2022 йилга нисбатан кескин оширилган. Масалан:
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 585 млрд.сўм (2,7 баробар кўп);
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 752 млрд.сўм (2,0 баробарига кўп);
Жарималар 474,5 млрд.сўм (1,9 баробарига кўп).
Айрим даромад манбалари эса камайтирилган. Масалан, Давлат ташкилотларининг соф фойдасидан дивидентлар 166,2 млрд.сўмни ташкил этиши кўрсатилган. Бу 2022 йилдагидан 8,5%га кам.Хусусийлаштиришда тушумлар эса ўзгартиришсиз қолдирилган - 100 млрд.сўм. Бу паразит давлат ташкилотлари фойдаси камайишда давом этиши ва имкон қадар арзонгаров хусусийлаштириш сиёсати давом этишидан ишора бўлса керак.
Бюджет харажатлари ҳақида алоҳида тўхталамиз.
@the_bakiroo