35K436Telegramda ochish
Ўғри ва муттаҳам чиновниклар бирдамлиги рамзи! Ёпиқ тарзда ва тезкор қабул қилинган маҳаллий бюджет моддаларида жуда қизиқ бир харажат кўзда тутилган. Мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф ҳаракатлари натижасида етказилган зарарларни қоплашга ва бу билан боғлиқ адвокатлик хизматлари бюджет ҳисобтидан қопланади. Масалан, Тошкент шаҳар бюджетида бунинг учун 57 млрд.сўм бюджет харажати кўзда тутилган. Бошқа ҳудудларда ҳам шундай. Яъни ўзбек чиновниги сизни, бизнесингизни, мулкингизни исталганча ғорат қилиши ва ҳатто тортиб олишгача етиши мумкин. Агар мабодо бир амаллаб ҳақиқатга эришсангиз ҳам сизга етказилган зарарни ва ҳатто чиновникларнинг адвокатлари хизматини ҳам бюджет, яъни солиқ тўловчилар тўлайди. Муттаҳам ва ўғри чиновниклар сувдан қуруқ чиқаверади. Мана буни ўғри ва муттаҳамлар бирдамлиги деса бўлади. Мана буни Одолот деса бўлади. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin