Бюджет ошиғи билан тўлдими, уни албатта ишлатиш керак, ишлатадиган жой бўлмаса, ўйлаб топиш керак
Ҳеч ким сайламаган ҳокимлар ихтиёрига бюджетнинг режадан ортиқ қисмини мустақил тақсимлаш имконияти берилгани амалда маҳаллий муаммоларни камайтириш учун эмас, ҳокимлар ва уларнинг атрофидагиларнинг тузилмалари учун бюджет маблағларини ўзлаштириш имконини берди холос.
Маҳаллий бюджетлар тузилишида, ҳокимлар назоратида аввал бошдан бюджет шундай тузилмоқдаки, унда ошириб бажариш имконияти пайдо бўлса, бюджет ошириб бажарилса, демак солиқ юкини камайтириш кераклиги ҳақида уларнинг кун тартибида ҳеч қандай режа йўқ. Мақсад битта: бюджет борми, ўзлаштириш керак. Лойиҳа йўқ бўлса, уни дарров ўйлаб топиш керак.
Ярим йиллик мана ўтди. Бюджетни ошган қисмини ўзлаштириш палласи бошланмоқда. Мавсумни доимгидек Тошкент шаҳри очиб беради.