Бюджет ижроси бўйича ҳисобот бериш бекор бўлдими?
Ўзбекистонда Бюджет ўзлаштирувчилар ва тақсимловчилар формал тарзда бўлса ҳам ҳисоб беришни эсдан чиқаришган кўринади.
2022 йил тугаганига 5 ойдан ошди. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2022 йил якунлари бўйича ижроси юзасидан парламентга ҳисоб берилган йўқ. Балки Сенат ва Қонунчилик палатаси ўзи сўраб, талаб қилиб олар?
2023 йил I чораги тугаганига 2 ойда ошди. Парламентга ҳисобот берилгани йўқ.
Январ, февраль ва март ойида солиқ тушумлари тўғрисидаги чала чулпа, ярим яширин маълумот беришдан кейин, шуям тўхтаб қолди. Харажатлар таркиби ва мундарижаси тўғрисида, дефицит ҳақидаку ҳеч қандай маълумот йўқ.
Тошкент шаҳри ва вилоятларни гапирмайман. Чўнтак кенгашлар учун маҳаллий бюджетнинг таркибий ва мундарижавий ижроси ҳисоботлари тугул, пул тақсимлаш билан боғлиқ ҳар қандай қарорлар "яширинган" мақомига ўтказилгани нормага айланиб бўлди. Чунки очиқ тарзда берилган қарордан ўмариш ва ўзлаштиришнинг ҳиди анқиётганини оддий фойдаланувчилар ҳам англай бошлашди.
Шунинг учун, эътибор берсангиз, давлат ва ҳокимият органлари маълумотларни очиқлагандан кўра очиқламасликни маъқул кўра бошлашди.
- https://t.me/the_bakiroo/6425@the_bakiroo