71K41Telegramda ochish
2024 йил бюджети лойиҳаси парламентга киритилдими? Қонунга кўра, Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетнома Олий Мажлис Қонунчилик палатасига, қоида тариқасида, жорий йилнинг 15 октябридан кечиктирмай Ҳисоб палатасининг хулосаси билан киритилиши керак. Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси, ўрта муддатли давр учун фискал стратегия Қонунчилик палатасига юборилишидан олдин, худди шунингдек Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар Олий Мажлис палаталарига юборилишидан олдин мажбурий равишда жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши, шунингдек «Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашри жамоатчилик муҳокамаси учун параллель равишда эълон қилиниши зарур. Лекин мазкур муддат ва талабларга бирон марта амал қилинмаган. Хусусан, ўтган йили бюджет йилнинг охирги кунларида дастёр парламент томонидан шошма-шошарлик ва муҳокамаларсиз қабул қилинган. Боши охирига мос бўлмаган, уч кундан кейиноқ мазмунини йўқотган, дисциплинаси издан чиққан бюджетнинг қандай ишлаётганини мана кўраяпмиз. Бу йил қандай бўлади?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin