51K72Telegramda ochish
Шахсан мен муляжларни ғоя деб тан олмайман, уларнинг рўйхатида тузиладиган таркиб эса парламент бўлмайди 2024 йилдаги парламент "сайловлари" 2017 йилда бошланган ислоҳотларнинг ортга қайтиши сувайирғичига айланган 2019 йилдагисидан ҳам абсурдроқ ўтиши мумкин. Чунки энди норасмий рўйхатлар асосида тасдиқланадиган парламентнинг 50 фоизи росмана рўйхат асосида тасдиқланади. Биз мустақил давлатчилик тарихида ўзбекистонликлар хоҳиш иродасини ифода этмайдиган энг ёмон, энг ожиз, фақат номда мавжуд парламентга рўпара бўлишимиз мумкин. Агар муҳокамага қўйилган лойиҳа маъқулланадиган бўлса, Каримов ясаган бешта муляжнинг олдиндан тасдиқланган югурдак шотирлари бизнинг қандай яшашимиздан тортиб қандай нафас олишимизгача белгилаб беришга ўтишади. Бунга эса асло йўл қўйиш керак эмас. Мен мустақил номзодлар иштирокисиз, муляжлар рўйхати асосида тайинланадиган Параламентга йўқ дейман. Таклиф этилаётган ўзгаришлар Ўзбекистонликларга қандай сюрпризлар яратиши ҳақида айрим фикрлар: Дониёр Ғаниев: Қонун лойиҳаси ўртага ташланганда мен ҳам Қозоғистон ва Қирғизистондаги тажриба ҳисобга олинган деб ўйлагандим. Аммо кейинроқ мустақил номзодларга рухсат йўқлиги маълум бўлди. Фарҳод ака айтганидек, бунда аралаш сайлов тизимига ўтиш ўз маъносини бир қадар, яъни барибир ўша 5 та партия курашяпти. Бу менда келгусида ҳам катта ўзгаришлар бўлмаслиги қўрқувини уйғотяпти. Фарҳод Толипов: Мажоритар тизимда ҳам мустақил номзодлар учун йўл очилиши керак. Мавжуд мажоритар тизимда ҳам партия вакиллари сайланса, қўшимчадаги пропорционалда ҳам фақат партия вакиллари тайинланса, қанақадир нохос ҳолат бўлади. Чалкашлик бор. Чунки ечилиши керак бўлган масалалар бор ҳали. Ёки параллел равишда мен айтган масалаларни ҳам кун тартибига қўйиш керакдир. Камолиддин Раббимов: Бугунги ҳокимият иерархиясида парламентга ажратилган сиёсий мақом анча чекланган. 150 та депутат 36 млнлик Ўзбекистоннинг хоҳиш-иродасини намоён қилоладими, деган масала бор. Бизда парламент борасида биринчи маъмурият даврида шаклланган эҳтиёткорона тафаккур мавжуд, яъни парламент ва сиёсий партиялар имконияти чекланган бўлиши керак, деган конценсус ҳозир ҳам ўзгаргани йўқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin