101K45Telegramda ochish
Захираларимиз пандемия даври минимумигача қисқарган Бироз кечикиб эълон қилинган маълумотларга кўра, сентябрда олтин-валюта захиралари 1 650,8 миллион долларга қисқарган ва 31,0 млрд.долларни ташкил этган. Бу 3,5 йиллик, яъни пандемия даври, 2020 йил март якунларидаги минимумнинг янгиланиши. Сентябрда захираларимизнинг валюта қисми 1 309,5 миллион долларга камайиб, 7,4 млрд.доллардан иборат бўлган. Мазкур кўрсаткич маълумотлар очиқлиги даврида кузатилган энг кам қолдиқдир. Захираларимизнинг олтин қисми ҳам, гарчи тоннаж қолдиғи ортган бўлса-да, молиявий қийматда 335 млн.долларга қисқарган. 1 октябрь ҳолатида 23,1 млрд.долларлик олтин захираларимиз мавжуд. Захираларимизнинг қисқариши икки томонлама дефицит - бюджет дефицити ва савдо дефицити фонида тезлашиб бормоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin