Захираларимиз қолдиғи 29 ойлик минимумгача камайди
Халқаро захираларимиз октябрь ойида ҳам камайишда давом этган. Захираларнинг жами 1 180,5 млн.долларга қисқариб, 1 ноябрга қолдиғи 32,3 млрд.долларни ташкил этган. Охирги марта бундан камроқ минимал қолдиқ 2020 йил май ойи якунлари бўйича кузатилган эди.
Октябрда захиралар қисқариши фақат валютадаги захиралар ҳисобига юз берган. Валютадаги эркин конвертация қилинувчи активларимиз 1 212,6 млн.долларга камайган ва 1 ноябрга 10,3 млрд.доллар қолдиққа эга. Октябрдаги динамика импортнинг кескин фаоллашуви ва долларнинг мустаҳкамланиши омилларига кўпроқ боғлиқ.
Олтиндаги захираларимиз физик ҳажмда ҳам, қолдиқда ҳам ўсган. 1 ноябрь ҳолатига физик ҳажмда 12,8 (+0,3) млн.унция, молиявий қийматда 21,0 млр.доллар (+29,4 млн.доллар) олтин захираларимиз мавжуд.
Динамикага қараганда, октябрь ойида ҳам ташқарига олтин сотилмаган.