Захираларимиз 60 млрд.долларга яқинлашмоқда
Октябрда халқаро захираларимиз 4,3 млрд.долларга ўсган ва 1 ноябрь ҳолатига 59,3 млрд.долларни ташкил этган (тахминан 16 ойлик импортни қоплаш даражасида).
Захираларимиз валюта қисми 731,4 млн.долларга кўпайган ва 10,9 млрд.долларга етган.
Захираларнинг олтин қисми 3,6 млрд.долларга ўсиб, 47,8 млрд.доллардан ошган.
Олтин захираларнинг физик ҳажми 300 минг унцияга ошган. Эҳтимолки, октябрь ойида ё олтин сотилмаган ёки жуда кам миқдорда сотилган (50 минг унция атрофида).