22K25Telegramda ochish
Ўзбандлар ва фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида хизмат кўрсатувчилар ижтимоий суғуртани қандай тўлайди? 2026 йил 1 январдан Ўзбекистонда давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими жорий этилади ва бунда фуқаролар давлат ижтимоий суғуртаси билан қуйидаги шартларда қамраб олинади: ➖мажбурий асосларда – Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун билан миқдори белгиланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг бир қисми ҳисобидан; ➖ихтиёрий асосларда – меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5 фоизи миқдоридаги (ҳозирча 63 минг 550 сўм) ҳар ойлик суғурта бадалининг энг кам миқдорини тўлаш эвазига. Меҳнат шартномаси асосида ишловчилар ўз-ўзидан биринчи мезонга тушади, бу тушунарли. Айни пайтда Ўзбекистонда юз минглаб фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар асосида хизмат кўрсатувчилар (бухгалтерия, аудит, консалтинг каби) тоифаси ҳам мавжуд. Улар кўрсатилган хизматлардан даромад солиғи тўлайди. Мазкур тоифа ҳам биринчи мезонга тушадими? Яъни уларга шартнома муддати ва тўланган солиқларга мутаносиб равишда суғурта стажи ва суғурта ҳисобланадими? Ўзбандлар бўйича ҳолат тушунарли. Янги мезонлар бўйича ўзбандлар давлат ижтимоий суғуртаси тизимига қўшилиши учун, агар истаса, ихтиёрий асосда бадалларни тўлаб боришларига тўғри келади. Бу бўйича расмийлар томонидан тушунтириш берилса, яна яхши.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin