17K39Telegramda ochish
Адолатли пенсия тизими қандай бўлади? Йиғилишдан кейин Ахборотга интервью берган Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов пенсия тизимидаги ўзгаришларнинг айримларини очиқлаган. Фозилкаримовга кўра, адолатли пенсия тизими - ҳар бир пенсионер ўзи ҳақида ўзи қайғурадиган тизим яратиш вазифаси қўйилмоқда. Бунинг учун Пенсия жамғармаси даромадлари ва харажатлари мувозанатлаштирилади (ҳозирда Пенсия жамғармаси 86 трлн.сўм даромадга эга, 23 трлн.сўмлик дефицит Давлат бюджетидан трансфертлар билан қопланади). Пенсия жамғармаси даромадларини ошириш учун Ижтимоий солиқдан сон-саноқсиз имтиёзларни 2030 йилгача бекор қилиш режа қилинмоқда (1% ижтимоий солиқ тўлайдиган очиқ ва ёпиқ имтиёзхўрлар болалаб кетган). Шунингдек, ўзбандлар учун 1 БҲМ ихтиёрий ижтимоий солиқ энди мажбурий бўлади. Айтилишича, ҳозирда 2,8 миллион ўзбанддан фақат 800 минги ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўламоқда. Ижтимоий солиқ тўлаган ўзбандларга ҳам худди бошқа тоифадагилар учун бўлгани каби пенсия, ижтимоий ва тиббий ҳимоялаш тизими ишга тушади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin