16K37Telegramda ochish
Пенсия тизими бўйича таклиф этилаётган механизмлар тўлиқ таништириш ва очиқ тушунтиришларни талаб қилади Кечаги презентация бўйича матбуотга очиқланган таклифлар, хусусан, жамғариб бориладиган пенсия тизимига ўзгартиришлар, пенсия ҳисобланадиган иш ҳақи даврини 5 йилдан 20 йилгача узайтириш, пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг юқори чегарасини ошириш кабилар билан пенсия тизими ислоҳ бўлиб қолади ва шу билан чегараланади, дейиш қийин. Тизимни ислоҳ қилиш билан боғлиқ энг оғриқли ва ёқимсиз масалалар, айтайлик, пенсия ёшининг оширилишига оид таклифлар янграмаган бўлиши мумкин эмас. Ошиб бораётган дефицит шароитларини ҳисобга олиб, Пенсия жамғармаси даромадлари ва харажатларини мувозанатлаштириш ва мустақиллигини кенгайтириш, бадалларни ошириш, хусусий пенсия жамғармалари ҳақида ҳам сўз очилганмикан? Ростанам, пенсия тизимидаги ўзгаришлар миллионлаб фуқароларнинг ҳаёти ва келажагига дахлдор. Нима бўлганда ҳам Давлат раҳбари ўзгаришларни очиқ муҳокама қилиш, ислоҳотларнинг мақсади ва кутилаётган натижаларини фуқароларга аниқ тушунтириш, хусусий ва корпоратив пенсия тизимларини яратиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш вазифаларини қўйган. Халқаро валюта жамғармаси яқиндаги ҳисоботида Ўзбекистонда пенсия ислоҳотига тайёргарлик бошлангани, ҳукумат пенсия ислоҳоти концепцияси лойиҳасини ишлаб чиққанини қайд этган эди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin