16K38Telegramda ochish
Бизнес-омбудсман реклама конструкциялари бузилаётган тадбиркорлар ҳимоясига чиқди Кўп қаватли уйлар томига ўрнатилган реклама конструкцияларини демонтаж қилиш бўйича тадбиркорларга талабномалар юбора бошлаган пойтахт ҳокимиятининг ҳаракатларига жавобан Бизнес-омбудсман кескин баёнот билан чиққан: “Реклама тўғрисида”ги Қонунга кўра, реклама жойининг паспорти — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бериладиган ҳужжат бўлиб, ушбу ҳужжат юридик ва жисмоний шахсларнинг ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) унда кўрсатилган ер участкасига, бинога ёки иншоотга, мулк шаклидан қатъи назар, ўрнатиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади.    "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги Қонуннинг 12-моддасига кўра, манфаатдор шахсларга мажбуриятлар орқали қийинчилик туғдириш, фақат расмий қоидалар ва талабларга риоя этилиши мақсадидагина уларга ҳуқуқлар беришни рад этиш ёки уларнинг ҳуқуқларини бошқача тарзда чеклаш маъмурий органларга тақиқланади.   Қолаверса, "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуннинг 41-моддасига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади".   Ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман девони томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига реклама паспортлари амалда бўлган тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишига йўл қўймаслик, қабул қилинадиган қарорларда қонунчилик талабларига қатъий амал қилиш бўйича хулоса киритилган. Ушбу жараёнда тадбиркорларнинг мулкий ҳуқуқлари ёки қонуний манфаатлари бузилса, Бизнес-омбудсман ўз ваколатлари доирасида уларнинг ҳуқуқларини, шу жумладан, судларда ҳам ҳимоя қилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin