Тадбиркорлик субъектининг номи ва фаолият тури тўғрисида бинога жойлаштирилган ахборот реклама сифатида баҳоланмайди
Давлат раҳбарига тадбиркорлик субъектининг номи ва фаолият тури тўғрисида бинога жойлаштирилган ахборотни реклама сифатида баҳоламаслик ва бунинг учун тегишли паспортларни расмийлаштиришни бекор қилиш таклиф этилган. Рекламалар ва бошқа ахборот белгиларини жойлаштиришга доир дизайн талабларини тадбиркорлар таклифларини инобатга олган ҳолда босқичма-босқич жорий этиш, юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларига ўз савдо белгисини жойлаштириш тартибини соддалаштириш ташаббуси илгари сурилган.
Уч ойдирки тўхтамаган пешлавҳаларни шилиш-синдириш зўравонлиги энди тўхтаса керак? Лекин айбдорлар жазоланадими? Тадбиркорларга етказилган зарарлар қопланадими?
- https://president.uz/uz/lists/view/9175president.uz