Агар келтирилаётган хомчўтларни инобатга олсак ва ҳатто аҳолимиз ўсиши 1,5%гача секинлашган тақдирда ҳам 2027 йилда ЯИМ ҳажми 205 млрд.доллардан ошади (аҳоли 40,3 млн). ЯИМ 2028 йилда 228 млрд.доллардан (аҳоли 40,9 млн), 2029 йилда эса 257 млрд.доллардан (аҳоли 41,5 млн.) кўпроқни ташкил этади. Яъни 2030 йил учун қўйилаётган вазифа — 240 млрд.долларлик иқтисодиёт кўрсаткичидан 2029 йилдаёқ етиб б
Xalqaro Valyuta Jamg'armasi
TashkilotlarБу 437,9 трлн.сўмлик жами ДХШ лойиҳаларининг қарийб 93%и дегани. ДХШ тамойилидаги энергетикадаги 86та лойиҳанинг ҳаммаси электр энергияси генерацияси билан боғлиқ. Энергетикадаги ДХШ лойиҳалари бўйича тўловлар (Ўзэнергосотиш орқали) 2025 йилда 11,4 трлн.сўмни ташкил этган, 2026 йилда 19,9 трлн.сўмга 2027 йилда эса 28,8 трлн.сўмга етади (тўлов мажбуриятлари ошиб бораверади). Энергетика соҳасида ДХ
Кечаги презентация бўйича матбуотга очиқланган таклифлар, хусусан, жамғариб бориладиган пенсия тизимига ўзгартиришлар, пенсия ҳисобланадиган иш ҳақи даврини 5 йилдан 20 йилгача узайтириш, пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг юқори чегарасини ошириш кабилар билан пенсия тизими ислоҳ бўлиб қолади ва шу билан чегараланади, дейиш қийин. Тизимни ислоҳ қилиш билан боғлиқ энг оғриқли ва ёқи
Қоидабузарлар ҳақида хабар берувчиларни ҳимоя қилиш қонуни лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрганилмоқда ва қайта таҳрирланган Актив ва даромадлар декларацияси қонуни Президент Администрациясида кўриб чиқилмоқда, шундан сўнг қонун (лойиҳаси) Парламентга тақдим этилади. Бироқ, бу қонунлар мос равишда ўтган икки ва беш йил давомида тайёрланмоқда.
Avval iqtisod...'нинг навбатдаги сонида инвестиция форумининг ютуқлари, ХВЖ хавотирлари, иқтисодий ўсишнинг барқарорлиги, асосий ставка ўзгармагани нима учун тўғри бўлгани, қимматлаётган энерготоварлар ва уларнинг иккиламчи таъсири, 1 июлдан юз берадиган ўзгаришлар, ёпиқ қолаётган осмонимизнинг очилишидан ютадиганлар кимлар бўлиши ҳақида гаплашдик.
Жамғарма тавсияларида бошқарув ислоҳотларини жадаллаштириш, жумладан қоидабузарликлар ҳақида хабар берувчиларни ҳимоялаш ва активларни декларация қилиш тизимларини қабул қилиш ҳамда самарали жорий этиш ҳисобдорлик ва инвесторлар ишончини ошириши ҳақида яна бир бор эслатилган. Халқаро валюта жамғармаси давлат хизматчилари даромадлари ва мол-мулкларини декларациялаш бўйича қонун қабул қилинишига ка
ХВЖ миссиясининг IV моддаси бўйича Ижроия кенгаши маслаҳатлашувларини 2026 йил 12 июнда якунлаган. Маърузада қатор хатарлар қайд этилган, муҳим хулоса ва тавсиялар берилган. "Кутилмаларга нисбатан ноаниқлик юқорилигича қолмоқда. Хатар омиллари аввало геосиёсий кескинликнинг кучайиши туфайли юзага келаётган глобал конъюнктуранинг ёмонлашуви билан боғлиқ бўлиб, бу ташқи талабнинг қисқариши, экспорт
Бугунги катта анжуманда Давлат раҳбари иқтисодиётимиз ҳажми бу йил 180 млрд.доллардан ошиши кутилаётгани ҳақида маълум қилган. Йил бошида қўйилган режаларда (Ўзбекистон халқига мурожаатнома) ЯИМ 167 млрд.долларга етказиш режа қилинаётгани эълон қилинганди. 3 ой аввал Халқаро валюта жамғармаси прогнозларида 2026 йилда Ўзбекистон ЯИМ 178 млрд.доллардан ошиши мумкинлиги (жон бошига 4 582 доллар) қай
Халқаро валюта жамғармаси тадқиқотларига кўра, Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Кавказ минтақаларидаги марказий банклар сиёсий босим ва ҳукуматнинг молиялаштириш талабларидан анча кучли ҳимояга муҳтож, чунки инфляцияни назорат қилиш учун шундай бўлиши керак. Муаллифларнинг таъкидлашича, пул-кредит сиёсатини бюджет эҳтиёжларига мослаштириш босими кучайгани сабабли марказий банклар мустақиллиги яна бир
Қозоғистон Марказий Осиёнинг энг бой давлати ва яқин ўрта истиқболда ҳам шундай бўлиб қолади. 2026 йилда Қозоғистонда жон бошига ЯИМ 17 502 долларга етади. ХВЖ прогнозига кўра, бу кўрсаткич 2031 йилда 23 166 долларга етиши керак. Прогнозлар амалга ошса, қардош қозоқлар Россия, Туркия каби давлатлардан бойроқ яшайди ва фарқ фақат ортиб боради (Россиядан 2027 йилда, Туркиядан 2031 йилда узил-кесил
Жон бошига ЯИМ 2031 йилда 7 минг доллардан ошадими? Халқаро валюта жамғармасининг апрель ойи шарҳига кўра, 2026 йилда Ўзбекистонда жон бошига ЯИМ 4 660 долларга етади, дея баҳоланган (охирги миссия берган прогнозлар янада яхшиланган). Агар баҳолашлар амалга ошса, Ўзбекистон 2026 йилда жон бошига ЯИМ кўрсаткичи бўйича Эрон, Вануату, Жибути ва Филиппинни ортда қолдиради ва 131- ўринга чиқиб олади.
Газета мухбири Баҳодир Абдуллаев Хорватия Марказий банкининг собиқ раҳбари, Халқаро валюта жамғармаси маслаҳатчиси Марко Скреб билан қизиқарли суҳбат қилган. Интервьюда жаною Скребнинг Марказий банк мустақиллиги, қарорлар қабул қилишда тадқиқотларнинг роли, тартибга солиш чегаралари ҳақидаги мулоҳазалари кенг ва тор мутахассислар учун фойдали бўлиши керак. Айни пайтда Марко Скребнинг ёш иқтисодч
Uzreport TV Вашингтонда ХВЖнинг баҳорги учрашувлари сессияларида қатнашаётган Марказий банк раиси Тимур Ишметовдан интервью олган. Марказий банк раиси Яқин Шарқда давом этаётган можаронинг Ўзбекистонга билвосита таъсирини эътироф этиб, унинг иқтисодий ўсиш, пул-кредит шароитлари ва молиявий барқарорликда намоён бўладиган оқибатлари можаронинг қанча муддат давом этиши билан боғлиқ бўлишига эътибо
Агар 1 майдан энерготарифлар оширилса, бу ҳақда 15 кун аввал, яъни кеча 16 апрелга қадар маълум қилиниши керак эди. Ўтган йилги ҳукумат қарорига кўра, электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба йиллик инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда 10 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда индексация қилиб борилиши белгиланган эди (гарчи тасдиқланган тарифлар уч йилдан кам бўлмаган
Халқаро валюта жамғармаси олтин ва бошқа минераллардан супердаромадларни ишлатишдан тийилиш бўйича муҳим тавсияларни илгари сурган. Миссияга кўра, бюджетда белгиланган даромадлар бўйича эҳтиёткорона тахминларни ҳисобга олган ҳолда, хусусан олтин нархлари қисмида, даромадлар режасининг эҳтимолий ортиқча бажарилиши фонида бюджетда кўзда тутилган даражадан ортиқ харажатлар ўсишини чеклаш жуда муҳимд
Жамғарма прогнозларига кўра, 2026 йилда Ўзбекистон ЯИМ 178 млрд.доллардан ошиши мумкин (жон бошига 4 582 доллар). "2026 йилнинг биринчи чорагида иқтисодий фаоллик юқори даражада сақланиб қолган. Давом этаётган ислоҳотлар, инвестицияларнинг барқарор суръатлари, пул ўтказмаларининг юқори даражаси ва олтин нархларининг ўсиши туфайли 2026 йилда реал ЯИМ прогноз бўйича 6,8 фоиз даражасида барқарор ўси
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) 2026 йилдаги IV модда бўйича миссияси якунлари бўйича ўзбек расмийлари рухсати билан дастлабки хулосаларини очиқлаган. "Асосий эътибор бошқарув, меҳнат бозори ва иқлим ўзгариши билан курашиш соҳаларидаги ислоҳотларни янада амалга оширишга берилиши керак. 2017 йилдан бери бошқарув кўрсаткичларининг яхшиланганига қарамай, давлат бошқаруви тизимини мустаҳкамлаш, мабла
Антикоррупция агентлиги раҳбарининг сўзларига ишонилса, Давлат хизматчилари даромадларини декларациялашга оид қонун лойиҳаси ҳалиям парламентга киритилмаган. «Ҳақиқатан ҳам, давлат раҳбари томонидан бу қонун лойиҳасини такомилига етказиб, уни парламентга киритишдан олдин кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйиш топшириғи берилган. Мазкур қонун лойиҳаси ташаббускори бизнинг агентлик бўлгани боис уни та
2025 йил ички валюта бозори тенденцияларининг асосий якунларидан бири ўлароқ сўмнинг эркин сузувчи валюталар динамикасини акс эттира бошлагани билан боғлиқ деса бўлади. Халқаро валюта жамғармасининг “Валюта курс режимларини классификация қилишнинг янгиланган тизими”га кўра, мамлакатда валюта курси 6 ой ёки ундан ортиқ вақт давомида марказий қиймат атрофида ±2% диапазонда шаклланса, ХВЖ ушбу ҳолат
Миркомил Холбоев инфляцияни пасайиш трендидан келиб чиқиб ёзмоқда: "Агар инфляция сўнгги ойлардаги каби суръатда пасайишда давом этса жорий йилда Марказий банк асосий ставкани пасайтириш фазасига ўтиши мумкин. Бунинг учун нисбатан мақбул шарт-шароитлар сақланиб қолиши ҳамда инфляцион кутилмалар секинлашишда давом этиши керак. Аммо ташқи шарт-шароитларнинг кескин ўзгарувчанлиги ҳамда просиклик ф