Энерготарифлар 1 майдан ошмайдими?
Агар 1 майдан энерготарифлар оширилса, бу ҳақда 15 кун аввал, яъни кеча 16 апрелга қадар маълум қилиниши керак эди.
Ўтган йилги ҳукумат қарорига кўра, электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба йиллик инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда 10 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда индексация қилиб борилиши белгиланган эди (гарчи тасдиқланган тарифлар уч йилдан кам бўлмаган муддатга амал қилиши ҳақидаги ҳужжатлашган ваъдаларни ҳеч ким эслагиси келмасада).
ХВЖ миссияси билан мулоқот қилган расмийларимиз тартибга солинадиган нархлар секинроқ оширилишини қайд этишганини инобатга олсак, шунингдек, Ўзбекнефтегазнинг мисли кўрилмаган ютуқлари рост бўлса, тарифлар ҳеч қурса оширилмай турилиши керак.
Энергетикада сохта ва самарасиз лойиҳалар билан таннархни каррасига шишириб ўзлаштириш схемаларига қарши курашилса, майли ана, янгиларини ясамай, тўхтатиб турилса, қолаверса, Давлат раҳбарининг таннархни пасайтириш тўғриисдаги топшириқлари амалда бажарилса, тарифларни оширишга заруратнинг ўзи йўқ.
- https://t.me/the_bakiroo/9884@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/9531@the_bakiroo
- https://www.imf.org/en/news/articles/2026/04/13/mcs041326-uzbekistanimf.org
- https://t.me/the_bakiroo/12070@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/12078@the_bakiroo
- https://lex.uz/docs/7847396lex.uz