Кечаги биржа савдоларида пропаннинг нархи бирданига 60,6%га ёки қарийб 4,5 млн.сўмга ошиб, 11,9 млн.сўмлик чегарадан ҳам ўтган. Бу нархда биржадан олинган пропан чакана савдоларда, агар ҳозирги нархлар, солиқлар ва маржа, коррупцион харажатлар (ҳа, ҳа, коррупцион харажатлар ҳам бор) инобатга олинса, камида литрини 12 минг сўмдан сотилиши керак бўлади. Бу ўтган ҳафта прогноз қилганимиздек, 1 долла
O'zbekneftegaz
TashkilotlarАҳолига пропан етказишда 2026 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган тартиб — бу тўлақонли бозор эмас, шаклланадиган ва белгиланадиган нархлар ҳам бозор нархлари эмас. Эътибор беринг, Ўзбекнефтегаз ва Лукойл ишлаб чиқарган суюлтирилган газ тўлиқ ҳажмда алоҳида савдо майдончасида сотувга қўйилади (ҳали Лукойлни бунга келиштириш ҳам керак). Алоҳида савдо майдончасида сотувга қўйилган газни фақат LPG Trade
Яқиндагина Socar билан заправкалар тармоғи очиш режаларини анонслаган Ўзбекнефтегазга нефть базалари орқали тегишли бўлган ўнлаб ёқилғи ва газ қуйиш шохобчалари ҳам оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган. Бу заправкаларни сопини ўзидан чиқариб, яширинча "хусусийлаштирилган" UNG Petro билан чалкаштирмаслик керак. Янги дастурга киритилган заправкалар, масалан, Тошкент шаҳрида Чинобод ва Кучлу
Давлат боғчаларининг у ёни, бу ёни сотилиб, эгалланиб кетмасин, деб турган вақтимизда бутун бошли ишлаб турган давлат боғчалари кўтарасига сотувга қўйиб юборилган. Масалан, Яккасаройдаги ишлаб турган 58- боғча 56 сотих ери ва қарийб 1 200 квадрат бинолари билан сотувга чиқарилган. Қизиқ, бу тилла нархидаги жойдаги боғчага қайси инсофсиз қўл солмоқчи бўлган? Вазирлик қаерга қараб турган? Тили, ов
Гарчи 22% истеъмолчилар пропан баллон етказилишини 45 кундан кўп муддат кутмоқда, дейилган расмий рақам берилгани билан реал аҳвол янада аянчлироқ. Дарвоқе, йил бошида берилган рақамга кўра, 99,4%и 50 кунгача муддатда пропан олаётгани айтилганди. Яъни реалликни қўя туринг, расмий рақамлардаям аҳвол каррасига ёмонлашган. Хўп, ҳозир қанақа? Нарх қандай ва қаерда шаклланмоқда? Ҳудудгазтаъминот асоса
Июлда 3,3 млрд.куб газ қазиб олинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,2 млрд.куб кам. Июнь ойида кунлик қазиб олиш мутлақ минимум 83,3 млн.кубга тушиб кетгандан кейин июлдаги кунлик 106,5 млн.куб хурсанд қилиши керакдек. Лекин энг асосий газ қазиб олувчи Ўзбекнефтегазнинг тўхтамаётган авариялар ва пасайиш ҳақидаги хабарларидан кўринадики, барқарорликкача ҳали бор ва статистикадаги ҳалинчак
Ўзбекнефтгаз Gulf компанияси билан Ўзбекистон бўйлаб тахминан 100 миллион долларлик ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини қуриш бўйича меморандум имзолагани ҳақида рапорт берилганига яқинда бир йил бўлади. Кейинроқ Gulf вице-президенти Крейг Крамер томонидан яқин икки йил ичида ғарб стандартларига жавоб берадиган камида 100 та замонавий ва қулай ёқилғи қуйиш шохобчасини ишга тушириш, бунинг учун 150
Қарийб уч йил аввал 80 та ёқилғи қуйиш шохобчасини ёпиқ тарзда, сопини ўзидан чиқариб “сотворган” Ўзбекнефтегаз озар қардошларимизнинг Socar’и билан автомобилларга ёнилғи қуйиш бўйича замонавий шохобчалар тармоғини очишни режалаштирмоқда. Битимнинг бошқа биронта қўшимча тафсилотлари - янги заправкалар сони ва қиймати, ҳамкорларнинг улушдорлик нисбати маълум эмас. Маълумот учун, Socar Озарбайжонда
Икки йил аввал авария рўй берган Бойсундаги Мустақилликнинг 25 йиллиги конида қудуқни ёпиш ишларига Хитойнинг CNPC компанияси жалб этилган. Маълум қилинишича, газ сизиб чиқиши давом этаётган қудуқлар келаси йил июлгача ёпилади. Хитой компанияси билан тузилган келишувнинг бошқа муҳим, хусусан молиявий тафсилотлари доимгидек очиқланмаган. Қудуқни ёпиш қанчага тушганини балки қудуқ ёпилгач, айтишар.
Охирги йилларда футбол клубларига сарфланган триллионлаб маблағларнинг ҳисоби ва ҳисоботи йўқ. Биргина Ўзбекнефтегаз 3-4 клуб учун йилига 300 млрд.сўмгача пул сарфлаган. Худди шунақа монополистлар — Ўзбекистон темир йўллари, UzautoMotors, НКМК ва ОТМК, Миллий электр тармоқлари кабилар футбол клублари учун йилига ўнлаб, юзлаб миллиард сўм совуриб келишган. "Сиздан угина биздан бугина" қабилида чўн
"Кўрпача остида сўм" канали ёзмоқда: "Бир қарашда бензин нархларининг кескин ўсишини талабнинг ошиши билан изоҳлаш мумкин бўлар эди. Бироқ биржавий савдолар маълумотлари тескарини кўрсатади. Ажиотажли талаб йўқлигининг билвосита белгиларидан бири шундаки, июнь ойида АИ-92 бензини бўйича битимларнинг минимал ва максимал нархлари деярли бир хил бўлган. Ошган талаб туфайли юзага келган танқислик шар
Ўзбекнефтегаз раиси билан учрашган журналистлар бу саволни берганми ё йўқми, билмайман. Лекин Бойсундаги конлардан ташқари (қоғозларда қудуқларга 1,5 млрд.доллар совурилган), қиймати бўйича энг кўп пул совурилган газ-кимё заводининг тақдири ҳақида сўз очилмаётгани қизиқ. 2024 йил май ойида ишга тушади ва 2025 йилда тўлиқ қувватда ишлайди, дея рапорт берилган 5,8 млрд.долларлик мажмуа Бойсун конла
Йўқ! 1,8 млрд.долларлик Шўртангаз-2 лойиҳаси нима ўзи, деган савол туғилаяптими? Мана бу картага, мана бу манзилга қаранг. https://maps.app.goo.gl/hMnPc5BBUFVJtacF8 Шу бўшлиқ учун Ўзбекнефтегаз расмий ҳужжатлар бўйича 2,7 трлн.сўм сарфлаб қўйган (пудратчи қирол - EE). Норасмий манбаларга кўра, бундан каррасига кўп. Лойиҳа учун 1,2 млрд.доллар кредит ҳам олинган (буниям ошаётган тарифлар билан биз
айсбергнинг учи Солиқ қўмитаси, “Ўзбекнефтгаз” ва айрим хусусий корхоналар масъуллари иштирокидаги 643 млрд сўмлик талон-торожда номлари инициаллар (бош ҳарфлар) ортига яширилган компаниялар — “SH.G.” МЧЖ, “S.E.” МЧЖ ҚК, “A.” МЧЖ ва “E.E.” МЧЖ ҚКлар кимлар? Юқоридаги постни бир ўқинг. Ҳа дарвоқе, шиширилган ва туя қилиб кўчирилган Шўртан-2 лойиҳаси воситасида қандай схемалар ясалгани бўйича шонли
Газли ва унинг атрофида охирги кунларда давом этаётган зилзилалар фонида Ўзбекнефтегаз ҳудуддаги авариявий тўхташларни муҳокама қилган. Ёзилишича, 2026 йилда 9 та янги қудуқ қазилиб, 27таси таъмирланади ва кунлик дебет 1,4 млн.кубга ошириш режа қилинган. Ўтган даврда 5 янги қудуқ ишга туширилиб, 15 қудуқда таъмирлаш бажарилгани ҳисобидан кунига қўшимча 908 минг куб газ қазиб олинаётган экан. Қол
Устюрт нефт-газ минтақасидаги инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш ва кейинчалик углеводородларни қазиб олишни назарда тутувчи бир йил аввал имзоланган маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битимга British Petroleum ҳам қўшилмоқда. Янгиланаётган ва Бойтерак, Теренгқудуқ, Бирқори, Ҳарой, Қорақалпоқ ва Қулбой блокларини қамровчи Битимда British Petroleum улуши 40% бўлади, Socar ва
"Тарифни ўзгаришсиз сақлаш вазиятни биргаликда баҳолаш ва мувозанатли ечим топишга интилиш натижаси бўлди". HUMO баёнотидаги шу тезис ҳақиқати нафақат тўлов тизими, бошқа тартибга солинадиган нархлар, айниқса энерготоварларга нисбатан ҳам қўлланилиши керак. Хоҳиш бўлса, имкон топилади. Инфляция тарихий минимумлардами? Минимумларда. Кредитлар бўйича ставкалар пасаймоқдами? Пасаймоқда. Сўм мустаҳк
Кечаги анжуманда 2019 йилда 100 дан ортиқ конлар ҳукуматнинг ёпиқ қарори билан «Ўзбекнефтгаз»дан Jizzakh Petroleum/ Sanoat Energetika Guruhi /Saneg бошқарувига ўтказилгани ва уларнинг кейинги тақдири масаласи ҳам кўтарилган. Шукрки, 40 йил ўтмади. Энергоқинғир ишларнинг энергоқийиғи 7 йил ўтиб бўлсаям, қайта кўтарилмоқда. 2019 йил декабрдаги ёпиқ қарор билан Saneg'га совға қилинган (102та нефть
"Кўрпача остидаги сўм" канали энерготарифлар 10%дан кўпга ошиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда. Охирги кунларда бир неча инсофий манбалар бу ҳақда аллақачон қарор лойиҳаси тайёрлангани ва идоралараро муҳокама қилинаётгани ҳақида билдиришган. Албатта, ислоҳот дея бошланган, лекин антиислоҳотга айланиб кетган жараёнларнинг учинчи йилига келиб, свет ва газ тарифларининг 3 йил ўзгартирмай сақлаш бўйича ҳу
Агар 1 майдан энерготарифлар оширилса, бу ҳақда 15 кун аввал, яъни кеча 16 апрелга қадар маълум қилиниши керак эди. Ўтган йилги ҳукумат қарорига кўра, электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба йиллик инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда 10 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда индексация қилиб борилиши белгиланган эди (гарчи тасдиқланган тарифлар уч йилдан кам бўлмаган