18K35Telegramda ochish
Gulf заправкалари қачон Ўзбекистонда очилади? Ўзбекнефтгаз Gulf компанияси билан Ўзбекистон бўйлаб тахминан 100 миллион долларлик ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини қуриш бўйича меморандум имзолагани ҳақида рапорт берилганига яқинда бир йил бўлади. Кейинроқ Gulf вице-президенти Крейг Крамер томонидан яқин икки йил ичида ғарб стандартларига жавоб берадиган камида 100 та замонавий ва қулай ёқилғи қуйиш шохобчасини ишга тушириш, бунинг учун 150 млн доллар инвестиция киритилиши ваъда этилганди. Шу анонслар айтилганидан бери Gulf'нинг Ўзбекистонга росмана кириб келганини кўрсатувчи бирон бир бошқа жиддий ишора кўринмади (товар белгиси, юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш, жамоа йиғиш, шохобчалар қурилиши учун ер майдонлари олиш каби). Ўзи Gulf билан, компаниянинг қайси тузилмаси билан айнан кимлар музокара юритгани, уларнинг инвестиция режалари амалда қайси пул оқимлари ҳисобига таъминланиши кўзда тутилгани бўйича турлича норасмий тахминлар бор. Лекин булар тахминлар холос. Расмийлар, хусусан, ўтган йилдан лойиҳа бошида турган Энергетика вазирлиги ва Ўзбекнефтегаз бу бўйича ҳам қандайдир аниқликлар киритса бўларди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin