UNG Petro 3 карра арзонга “хусусийлаштирилганмиди”?
Gulf тармоғи Ўзбекистонда 100 заправка очиш 150 миллион доллар инвестиция киритади. Албатта, Gulf’нинг Ўзбекистонга кириши чатишиб кетган монополист ва олигархия назоратидаги ёқилғи бозоримизда қанақадир танлов бўлишига умидлар беради.
Беихтиёр, бундан 2 йил аввал Ўзбекистондаги энг катта АЁҚШ тармоғи Чиноздаги нефтни қайта ишлаш заводи билан бирга тахминан 40 млн.долларга, “сопини ўзидан чиқариб” ва яна яширинча “хусусийлаштирилгани” эсга тушади. Ўшанда “инвесторга” битта заправка ўртача 500 минг доллардан камроққа тушган.
Ўшанда Газета Ўзбекнефтгаз 80та ёқилғи қуйиш шохобчаларининг нархи камида 100 миллион долларни ташкил қилиши мумкинлиги ҳақида ёзганди (охирги заправкалар 1,25 млн.доллардан қурилиши кўзда тутилганди).
Энди кўраяпмизки, UNG Petro заправкалари деярли 3 карра арзон кетган экан.
Қизиқ, энергетика секторида бошланган катта тафтиш яширинча ва ёпиқ “хусусийлаштирилган” активлар, улушлар ва конларни ҳам қамрармикан?