Давактив Humo ва SamAuto давлат улушлари учун тўловлар тўлиқ олингани ҳақида Spot орқали маълум қилмоқда. Ҳартугул, йўқдан кўра, қанақадир бўлсаям маълумот бор. Айни пайтда Давактивимиз йирик активларни хусусийлаштириш ҳақида қарор қилгандаёқ, бўлиб тўлашга берилгани шартларини эълон қилиши тўғри бўларди. Масалан, ғаройиб тарзда хусусийлаштирилган ва ҳали тўловни амалга оширмаган Mobiuz "инвестор
Xususiylashtirish
Сиёсат воситалариПропан биржада сотилади, дегани бозорга ўтдик, дегани эмас. Аҳолига суюлтирилган газни давлат томонидан тартибга солинадиган чакана нархларда етказиб бериш билан боғлиқ нархлар тафовути ҳамда иқтисодий жиҳатдан асосланган харажатлар LPG Trade МЧЖга республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади. Бу билан боғлиқ харажатлар 2026 йил бюджетига қўшилади. 2027 йилдан пропанни субсидяилаш бюдж
«Ўзсаноатқурилишбанк» раҳбарияти Қўнғирот туманидаги маҳаллаларда бўлиб, иқтисодий фаолликни ошириш бўйича бир нечта йўналишдаги ишларни ўрганди. Ўрганишлар давомида қилинган асосий қарорлардан бири «Қиёт» маҳалласида банк балансида турган эски боғча биносининг сотувга чиқарилиши бўлди. Бинонинг бозор баҳоси қайта кўриб чиқилиб, нархи арзонлаштирилади ва тадбиркорларга таклиф этилади. Ушбу объект
Яқиндагина Socar билан заправкалар тармоғи очиш режаларини анонслаган Ўзбекнефтегазга нефть базалари орқали тегишли бўлган ўнлаб ёқилғи ва газ қуйиш шохобчалари ҳам оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган. Бу заправкаларни сопини ўзидан чиқариб, яширинча "хусусийлаштирилган" UNG Petro билан чалкаштирмаслик керак. Янги дастурга киритилган заправкалар, масалан, Тошкент шаҳрида Чинобод ва Кучлу
Шаҳар марказидан университетларни ҳайдаб, ўрнини эгаллаш кампанияси ҳам, афсуски, тўхтамайдиган кўринади. Тошкент Кимё-технология институтининг Навоий, 32 (1,4 гектар) , Навоий, 36 (0,23 гектар), Самарқанд дарвоза, 60 (0,44 гектар), Мирзо Улуғбек, 41-а (1,68 гектар) манзилларида жойлашган ўқув бинолари ва яна 1,09 гектарлик талабалар ётоқхонаси сотувга чиқарилган. Бухоро Давлат университетининг
Тошкент вилояти аҳолисига хизмат кўрсатадиган Сергели Хонободида жойлашган Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази ҳам сотувга чиқарилган активлар қаторига қўшиб юборилган. Бу ёқда жонсарак ватандошларимиз қизамиқ асоратидан азият чекаётган болалар учун алоҳида клиника сўраяпти. Бу тарафда эса 3 гектарлик бутун бошли тиббиёт марказлари сотилаяпти. Барака топгурлар, давлат тиббиёт марказларин
Хусусийлаштириш дастурига манфаатдорлар хоҳлаган ва ўзлари эгалламоқчи бўлган активларини қўшиб олишга ҳамиша турли йўллар билан ҳаракат қилиб келишади. Лекин хусусийлаштириш рўйхатини шакллантиришда Давактив таклифларни амалдаги қонунчилик руҳи ва мундарижаси чиғириғидан ўтказиши керак. Масалан, Нурота тумани Чуя ва Янги турмуш МФЙларидаги футбол майдонлари 1 млн.сўм бошланғич қийматда аукционга
Давлат боғчаларининг у ёни, бу ёни сотилиб, эгалланиб кетмасин, деб турган вақтимизда бутун бошли ишлаб турган давлат боғчалари кўтарасига сотувга қўйиб юборилган. Масалан, Яккасаройдаги ишлаб турган 58- боғча 56 сотих ери ва қарийб 1 200 квадрат бинолари билан сотувга чиқарилган. Қизиқ, бу тилла нархидаги жойдаги боғчага қайси инсофсиз қўл солмоқчи бўлган? Вазирлик қаерга қараб турган? Тили, ов
2026 йил учун мўлжалланган хусусийлаштириш дастурида оммавий савдоларга чиқарилган кўчмас мулк объектлари қаторига яна давлат мактаблари, боғчалари, Саховат уйлари ва тиббиёт муассасаларининг юзлаб бинолари ва иншоотлари ҳам киритилган. Афсуски, 2025 йилда бошланган хато яна такрорланган ва ҳатто кенгайтирилган. Ҳужжатнинг изоҳ қисмида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимига тегишли кўчма
Грузиянинг Bank of Georgia'нинг хўжайини — Lion Finance Group холдинги Ўзбекистондаги йирик, бўлгандаям банк бозорининг Топ-5талигига кирувчи бонкаларга қизиқаётгани кеча ўзбек ОАВларида роса муҳокама бўлди. Аввало, айтиш керакки, Bank of Georgia Ўзбекистонга бегона эмас, мазкур гигант молия институти мамлакатимизга кириб келиши учун яшил чироқлар 2,5 йил аввал ёқилган. Банкка нисбатан мамлакатим
Форумда ишга туширилганига ҳали кўп бўлмаган, нафақат банклар, ҳали кичик ва ўрта бизнес вакиллари моҳияти ва афзаллигини тўла тўкис тушуниб етмаган ва амалда фойдаланиб кўрмаган Рақамли платформани (tadbircore.uz) хусусийлаштириш режалари эълон қилинган. 2018 йилда бутунлай бошқа — миллий манфаатларни ифодалаган мақсадларни анонс қилиб ташкил этилган, 2024 йилда “хусусийлаштирилмайди” дея Марказ
Бир ҳафта аввал ўтказилган матбуот анжуманида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Сардор Ражабов талабалар турар жойлари оммавий сотилаётгани ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз эканини айтиб, ётоқхоналар етмаётган ҳолатда, талабалар турар жойлари сотилишини ақлга сиғмайдиган ҳолат дея баҳолаганди. Вазирга ўша куни журналистлар талаблалар учун мўлжалланган ётоқхоналарнинг
Қарийб уч йил аввал 80 та ёқилғи қуйиш шохобчасини ёпиқ тарзда, сопини ўзидан чиқариб “сотворган” Ўзбекнефтегаз озар қардошларимизнинг Socar’и билан автомобилларга ёнилғи қуйиш бўйича замонавий шохобчалар тармоғини очишни режалаштирмоқда. Битимнинг бошқа биронта қўшимча тафсилотлари - янги заправкалар сони ва қиймати, ҳамкорларнинг улушдорлик нисбати маълум эмас. Маълумот учун, Socar Озарбайжонда
"Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги қонунга қатор ўзгартиришлар киритилган. Жиддий ўзгартиришлардан бири — бутунлай қайта ёзилган қонуннинг 24- моддаси билан боғлиқ. 24- модданинг 3- хатбошиси бундай кўриниш олган: "Хусусийлаштириш натижаларини, шу жумладан объектларнинг қийматини баҳолаш ҳамда баҳолашга оид ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижаларини қа
Кечаги йиғилишда Самарқанд вилояти ҳудудий электр тармоқлари бошқарувини олган Aksa Enerji билан ҳамкорликнинг айрим муҳим жиҳатларига ҳам тўхталинган (9:20 дан бошлаб кўринг). Айтилишича, турк ҳамкорлар Туркиядан фақат 10-15 нафар мутахассисларни олиб келади (улар келиб, ўрганишларни бошлашган). Қолган ишчилар ўзбекистонликлар бўлади. Самарқанд ҲЭТдан олинадиган маҳаллий ишчилар тренинг ва семин
Ўзбекистон Миллий банки инвесторларни Самарқанд вилояти Оқдарё туманида жойлашган замонавий йирик саноат обектини сотиб олишга таклиф этади. Обект кўрсаткичлари: ◻️ Ишлаб чиқариш қуввати —кунига 50 тонна соя маҳсулотларини қайта ишлаш; ◻️ Ер майдони — 3 гектар; ◻️ Умумий фойдали майдон — 17 398,3 м²; ◻️ Инфратузилма тўлиқ уланган (электр, сув); ◻️ Обект технологик ускуналари билан биргаликда соти
Ўзбекистон Миллий банки инвесторларни Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги цемент ишлаб чиқариш лойиҳасини сотиб олишга таклиф этади. Объект хусусиятлари: ◽️ Ишлаб чиқариш қуввати — йилига 400 000 тоннагача; ◽️ Ер майдони — 7,0 гектар; ◽️ Умумий фойдали майдони — 4 255 м²; ◽️ Инфратузилма: электр энергияси, табиий газ, сув; ◽️ Объект технологик ускуналар билан биргаликда сотилади. Сотув шартл
Текстиль соҳасида фаолият кўрсатиш режалари бор тадбиркорлар учун Фарғона шаҳар марказида жойлашган, пахта қайта ишлаш ва ип-калава ишлаб чиқариш учун тўлиқ жиҳозланган фабрика сотувга қўйилди. Ушбу видеода фабриканинг ишлаб чиқариш цехлари, бинолари, ускуналари, муҳандислик коммуникациялари ва ишлаб чиқаришни бошлаш учун зарур бўлган барча шароитлар тақдим этилган. Фабрика ҳақида маълумот: Пахта
Қарорга кўра, пойтахтда жойлашган, ҳозирда давлат назоратида бўлган бозорлар, бозорларнинг филиаллари ва бошқа инфратузилмалари мулкий мажмуа кўринишида оммавий савдоларга чиқарилади. Рўйхатга тушган бозорлар қаторида неча йилларки "кўчади, бузилади, таъмирланади" деб ётилган Сергели мошин бозори ҳам бор. Мазкур бозор тушумдаям, ҳажмдаям Тошкентдаги энг йирик (23,7 гектар) ҳисобланади. Сотувга қў
Ишлаб чиқариш соҳасида янги лойиҳа бошлашни ёки мавжуд бизнесингизни кенгайтиришни режалаштираяпсизми? Унда Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида жойлашган, целлюлоза (қоғоз) ишлаб чиқариш учун тўлиқ тайёр корхона сиз учун истиқболли инвестиция объекти бўлиши мумкин. Юқоридаги видеода корхонанинг ишлаб чиқариш цехлари, технологик ускуналари, муҳандислик коммуникациялари ва бизнес учун яратилган и