Шошилинч тиббиёт маркази ҳам сотувга чиқарилган
Тошкент вилояти аҳолисига хизмат кўрсатадиган Сергели Хонободида жойлашган Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази ҳам сотувга чиқарилган активлар қаторига қўшиб юборилган.
Бу ёқда жонсарак ватандошларимиз қизамиқ асоратидан азият чекаётган болалар учун алоҳида клиника сўраяпти. Бу тарафда эса 3 гектарлик бутун бошли тиббиёт марказлари сотилаяпти.
Барака топгурлар, давлат тиббиёт марказларини ўнгга чапга сотаверишни тўхтатиб, хўп, янгисини қураётган бўлсангиз, эскисини профилини талаб ва заруриятга қараб ўзгартириш ва давлат тиббиёт муассасаси ўлароқ сақлаб қолиш мумкин-ку.