Университетларни шаҳар марказидан ҳайдаш ва талабалар ётоқхоналарини сотиш давом этади
Шаҳар марказидан университетларни ҳайдаб, ўрнини эгаллаш кампанияси ҳам, афсуски, тўхтамайдиган кўринади.
Тошкент Кимё-технология институтининг Навоий, 32 (1,4 гектар) , Навоий, 36 (0,23 гектар), Самарқанд дарвоза, 60 (0,44 гектар), Мирзо Улуғбек, 41-а (1,68 гектар) манзилларида жойлашган ўқув бинолари ва яна 1,09 гектарлик талабалар ётоқхонаси сотувга чиқарилган.
Бухоро Давлат университетининг шаҳар қоқ маркази Иқбол кўчаси 11-уйдаги кампуси (15 гектар), шунингдек, Навоий кўчаси, 4 манзилдаги 2,2 гектарлик 6та талабалар ётоқхонаси ҳам кўтара савдога қўйилган.
Бундан ташқари, Самарқанд ветеринария институтининг Нуробод туманидаги 13,87 гектарлик бино-иншоотлари, Менделеев университетининг Тошкент шаҳар филиали ТТЗ-1, 47 (2,6 гектар) манзилдаги ўқув бинолари ҳам оммавий савдоларда сотилиши белгиланган.
Дарвоқе, "талабалар ётоқхоналарини сотмаяпмиз" дея оқлов-кўклов ўқиган Олий таълим вазирлиги бунга қандай рози бўлган, бир тушунтириш беришса бўларди.
- https://t.me/the_bakiroo/10867@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/13134@the_bakiroo