Қиммат ерда талабалар ётоқхонаси? Сотинг!
Низомий номидаги педуниверситетнинг Муқимий кўчасидаги эҳтимолки, энг охирги талабалар ётоқхонаси ҳам сотувга чиқарилган. Умумий майдони 1 гектар, бинолар майдони қарийб 16 минг квадратли, 9 қаватли ётоқхона учун давактив 272,3 млрд.сўм бошланғич нарх қўйган (Ракат маҳалладаги бу жойларда ернинг ўзи 300 минг доллардан бошланади ва сотармонлар наздида бунақа қиммат жойларда талабалар ётоқхонасиэмас, пўрим офислар, варраксити ва бизнес-класс ТЖМлар қад ростлаши керак).
Муқимий кўчасидаги ётоқхоналарнинг тўрттаси ўтган йили сотувга чиқарилганди. Шунингдек, Низомийнинг Чилонзор-3 кварталдаги ва Кенсойдаги ётоқхоналари ҳам сотувга қўйилган (аллақачон сотилиб кетганми ёки йўқ, очиқ ахборот йўқ).
Ҳукуматимизнинг ўнг қўли ётоқхона етишмовчилиги туфайли талабалар учун ижара компенсацияси ва ётоқхона қуришга субсидиялар берса, чап қўли шунақа тарзда ётоқхона сотиш билан банд. Эҳтимолки, бойсевар чап қўл наздида шаҳарда ва қиммат жойларда талабалар учун университетлар ҳам, ётоқхоналар ҳам бўлмаслиги керак. Эҳтимолки, улар ёпиқ кабинетларда корчалонлар билан ётоқхоналар ва университетларни сотиш ҳақида қарорлар ясай туриб, ўзларига ўзлари айтишса ҳам керак: Талабалар ҳам одамми?
- https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=23853778e-auksion.uz
- https://t.me/the_bakiroo/9981@the_bakiroo
- https://lex.uz/docs/7488166lex.uz
- https://t.me/the_bakiroo/10867@the_bakiroo