19K39Telegramda ochish
Аввалбошдан тендер ўтказилса бўлмасмиди? Бухоро аэропортини қуриш ва бошқариш сингапурликми, кипрликми ё гонконглик дордан қочган инвесторга тендерсиз топширилганидан 2 йилдан кўпроқ вақт ўтиб, Бухоро аэропорти бўйича барибир тендер ўтказилмоқда ва бу тендернинг дастлабки босқичида оз эмас, кўп эмас нақ 51 нафар талабгор иштирок этган. "Тендер ўтказиш бу вақт харажатлари" дея ваъз ўқиган транспорт устида турган катталар ҳозир нима дейишади билмайман, лекин биз 2 йил аввал воз кечган жойимизга яна барибир қайтиб келдик. Фақат янада кўпроқ вақт ва янада кўпроқ пул йўқотилди (ва бу биринчи марта эмас). Соғлом дунё дордан қочган олигарх ўғрилар ва пўрим кабинетларда ўтирган коррупционерлардан асраниш учун очиқ тендердан бўлак афзал воситани топа олгани йўқ. Демак, Бухоро аэропорти қурилиши ва бошқарилиши бўйича тендернинг малака босқичидан таклифлар сўрови босқичига 6 талабгор ўтган. Умид қиламиз, буёғига ҳам ҳаммаси шаффоф ва рақобатли давом этади (хавотирлар йўқ эмас). Дарвоқе, Бухоро аэропортини қураман ва бошқараман деб эгаллаган сингапурликми, кипрликми ё гонконглик инвесторга савол қўйиладими ҳеч қурса? Мажбуриятларини бажармаган тақдирда қандайдир жавобгарлик ўрнатилганмиди? Ё топширди, қутулдими?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin