Давактив Humo ва SamAuto давлат улушлари учун тўловлар тўлиқ олингани ҳақида Spot орқали маълум қилмоқда. Ҳартугул, йўқдан кўра, қанақадир бўлсаям маълумот бор. Айни пайтда Давактивимиз йирик активларни хусусийлаштириш ҳақида қарор қилгандаёқ, бўлиб тўлашга берилгани шартларини эълон қилиши тўғри бўларди. Масалан, ғаройиб тарзда хусусийлаштирилган ва ҳали тўловни амалга оширмаган Mobiuz "инвестор
Xususiylashtirish va davlat mulki
MavzularЯқиндагина Socar билан заправкалар тармоғи очиш режаларини анонслаган Ўзбекнефтегазга нефть базалари орқали тегишли бўлган ўнлаб ёқилғи ва газ қуйиш шохобчалари ҳам оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган. Бу заправкаларни сопини ўзидан чиқариб, яширинча "хусусийлаштирилган" UNG Petro билан чалкаштирмаслик керак. Янги дастурга киритилган заправкалар, масалан, Тошкент шаҳрида Чинобод ва Кучлу
20 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда Давлат раҳбари капитал бозорига оид иккита аниқ ташаббусни илгари сурди: нуфузли инвестиция банклари билан IPOга тайёрлаш акселерация дастурини йўлга қўйиш ва йиллик даромади 1 трлн сўмдан юқори бўлган 50 та корхонани танлаб, уларнинг IPOга тайёргарлик ва халқаро стандартларда ҳисобот юритиш харажатларининг ярмини қоплаш. Иккинчи ташаббус муҳимроқ.
Ўзбекистон Миллий банки инвесторларни Самарқанд вилояти Оқдарё туманида жойлашган замонавий йирик саноат обектини сотиб олишга таклиф этади. Обект кўрсаткичлари: ◻️ Ишлаб чиқариш қуввати —кунига 50 тонна соя маҳсулотларини қайта ишлаш; ◻️ Ер майдони — 3 гектар; ◻️ Умумий фойдали майдон — 17 398,3 м²; ◻️ Инфратузилма тўлиқ уланган (электр, сув); ◻️ Обект технологик ускуналари билан биргаликда соти
Ўзбекистон Миллий банки инвесторларни Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги цемент ишлаб чиқариш лойиҳасини сотиб олишга таклиф этади. Объект хусусиятлари: ◽️ Ишлаб чиқариш қуввати — йилига 400 000 тоннагача; ◽️ Ер майдони — 7,0 гектар; ◽️ Умумий фойдали майдони — 4 255 м²; ◽️ Инфратузилма: электр энергияси, табиий газ, сув; ◽️ Объект технологик ускуналар билан биргаликда сотилади. Сотув шартл
Тайёр инфратузилма, замонавий технологиялар ва юқори ишлаб чиқариш қувватига эга мажмуа сизнинг бизнесингиз учун янги имкониятларни очиб беради. Мазкур объектда базальт толали композит арматура ишлаб чиқариш ускуналари ҳамда тайёр бино-иншоотлар мавжуд. 📍Жиззах вилояти, Фориш тумани, «Эгизбулоқ» МФЙ, Ҳудуди қишлоғи, 3-уйда жойлашган ушбу ишлаб чиқариш мажмуаси — нафақат ишлаб чиқариш, балки сама
Бизнесингизни янги босқичга олиб чиқиш ёки катта лойиҳани амалга ошириш учун тайёр объект қидираяпсизми? Асакабанк томонидан Бухоро шаҳри марказида жойлашган, таркибида 4 қаватли маъмурий бино ва 3 қаватли ишлаб чиқариш биноси мавжуд бўлган йирик бизнес объекти аукцион орқали сотувга қўйилди. Шунингдек, объектнинг қуйидаги афзалликлари мавжуд: • Ер майдони — 18 580 кв.м; • Қурилиш ости майдони —
Бухоро аэропортини қуриш ва бошқариш сингапурликми, кипрликми ё гонконглик дордан қочган инвесторга тендерсиз топширилганидан 2 йилдан кўпроқ вақт ўтиб, Бухоро аэропорти бўйича барибир тендер ўтказилмоқда ва бу тендернинг дастлабки босқичида оз эмас, кўп эмас нақ 51 нафар талабгор иштирок этган. "Тендер ўтказиш бу вақт харажатлари" дея ваъз ўқиган транспорт устида турган катталар ҳозир нима дейиш
Ўтган ҳафтада ғаройиб сиздирги хабарлар тарқатилди. Ёзилишича, Ўзбекистон ҳукумати иш ҳақи қарздорлиги, бюджет ва банклар олдидаги мажбуриятларни қоплаш учун Enter Engineering, Eriell ва Saneg активларини сотади. Буям ҳаммасимас. Қарзларни ёпиш учун ўзбек халқига тегишли «Газли» газ омбори оператори — Gazli Gas Storage қўшма корхонасидаги улуш ҳам сотилиши мумкин. Маълумот учун, 6 млрд.кубгача га
Бундан икки ой аввал Templeton Global Investments’нинг Марказий Осиё бўйича бош ижрочи директори Мариус Дан Spot’га интервьюсида Миллий Инвестиция жамғармаси портфели бошқа ўзгармаслиги, айни шу портфель билан IPO’га чиқилиши ҳақида айтган экан. Албатта, Мариус Дан ўзбек корчалонлари, олигархлари ва чиновниклари нималарга қодир эканини ҳали тўлиқ англаб етмаган бўлиши мумкин. Лекин инобатга олиш
Кеча эълон қилинган қарорнинг эътиборга сазовор бандларидан бири Smart Integrity me МЧЖга ишончли бошқарувга бериб юборилган Тахиатош ИЭСнинг яна Иссиқлик электр станциялари АЖ, давлат назоратига қайтарилиши билан боғлиқ. Маълумот учун, Smart Integrity me МЧЖга Давактив томонидан бир эмас, нақ учта иссиқлик электр станцияси - Тошкент, Навоий ва Тахиатош ИЭСлар яширин қарор билан “ишончли бошқарув
Ўзи 2026 йилда коррупцияга қарши курашда фавқулодда ҳолат эълон қилинган экан, ўтган йилларда давлат бюджети ҳисобидан, ДХШ ва давлат кафолатлари, имтиёзлари берилган лойиҳаларда тўғридан-тўғри тузилган битимларни худди шу секторларда тендерлар натижаси орқали тузилган битимлар билан солиштириш ўринли бўлган бўларди. Масалан, Наманган аэропортининг ишончли бошқарув шартларини (тендерсиз) Урганч а
Ўзбекистон Миллий банки инвесторларни Сурхондарё вилояти Денов туманида жойлашган “Замонавий Текстиль фабрикаси”ни сотиб олишга таклиф этади. Объект кўрсаткичлари: ◻️ Ишлаб чиқариш қуввати — йилига 7 000 тонна ип калава; ◻️ Ер майдони — 5,7 гектар; ◻️ Умумий фойдали майдон — 11 671,2 м²; ◻️ Инфратузилма тўлиқ уланган (электр, газ, сув); ◻️ Объект технологик ускуналари билан биргаликда сотилади. С
Ўзбекистон Миллий банки инвесторларни Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича ҳамкорликка таклиф этади. Объект хусусиятлари: ◻️ Ишлаб чиқариш қуввати — йилига 400 000 тоннагача цемент; ◻️ Ер майдони — 7,0 гектар; ◻️ Умумий фойдали майдони — 4 255 м²; ◻️ Инфратузилма уланган: электр энергияси, табиий газ, сув; ◻️ Объект технологик ускуналар билан биргаликда со
Қанчага? Ажойиб замонда яшаяпмиз, қанчалик ўрага сичқон тушди, гулдур гуп қилишмасин, бир ахборот бошқа яшириб келинган ахборотни очиб қўяди. O’zshahar Qurilish Invest Қурилиш вазирлиги биносини 182,5 млрд.сўмга сотиб олгани ҳақидаги аукцион хабар аввалига ғалати туюлди, бир давлат ташкилоти бошқа давлат ташкилоти мулкини одатда сотиб олмасди (балансдан балансга ўтказиларди). Лекин Spot'нинг очиқ
ивлар бўйича ҳам тақдимномалар киритадими? Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Давлат активларини бошқариш агентлигига UzPost`даги давлат улушини хусусийлаштириш жараёнларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш юзасидан тақдимнома киритган. Ўзбекистон почтасинин
Давактив, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги нима дейди? Ўзбекистон почтаси давлат улушининг хусусийлаштирилгани масаласида баёнот берган. Эмитент баёноти "Ўзбекистон почтаси" АЖга инвестицияларни жалб қилиш бўйича" деб номланади. Инвестицияларни фаол жалб қилиш учун айнан қайси инвестор билан ишлаётганилгани айтилмаган. Қизиқ тарафи, компаниянинг ўзи хусусийлаштирилгани ҳолатини рад этмаган, лекин т
Spot нашри ҳам ўз манбасига таяниб, Ўзбекистон почтаси (UzPost) "хусусийлаштирилгани" ҳақида хабар бермоқда. Давактив яна ҳеч қандай изоҳ бермаган. Давактив одатда "хусусийлаштириш" амалиёти яширин қарорлар билан амалга оширилганида бошини қумга тиқиб олади. Охирги йилларда турли чўнтакларга сопини ўзидан чиқариб топширилган UNG Petro' ва нефтни қайта ишлаш заводлари, тўлов ташкилотларидан торти
Рентабелли ва истиқболли активларни сотиш мушкул иш эмас (уларни хусусийлаштириш оталари ёпиқ ва яширин келишувлар билан сотишни қойиллаттиришади). Лекин самарасиз, рақобатбардош бўлмаган активларга, токи уларни соғломлаштириб бозорбоп қилинмаса, харидор топиш қийин. Ўтган йили ёзда Микрокредитбанкнинг 40% ва БРБнинг 25% улуши Миллий инвестиция жамғармаси портфелига киритилганида, кейин қишда жам
Қарорга кўра, бир йил аввал Миллий инвестиция жамғармасига берилган Микрокредитбанк (40%) ва Бизнесни ривожлантириш банки (25%) улушлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилади. Ҳар икки банк бир неча йилдан бери зарар кўриб ишлаб келмоқда ва давлат/бюджет берган капитални самарасиз ўзлаштириш ва банкнинг нархини арзонлаштиришдан бўлак натижа кўрсата олгани йўқ. Шунинг учун Миллий инвестиция