20K31Telegramda ochish
Микрокредитбанк ва БРБ энди хусусийлаштирилмайдими? Рентабелли ва истиқболли активларни сотиш мушкул иш эмас (уларни хусусийлаштириш оталари ёпиқ ва яширин келишувлар билан сотишни қойиллаттиришади). Лекин самарасиз, рақобатбардош бўлмаган активларга, токи уларни соғломлаштириб бозорбоп қилинмаса, харидор топиш қийин. Ўтган йили ёзда Микрокредитбанкнинг 40% ва БРБнинг 25% улуши Миллий инвестиция жамғармаси портфелига киритилганида, кейин қишда жамғарма бошқаруви Franklin Templeton'га топширилганида, охирги 9 йилда кетма-кет хато қарорлар туфайли энг оғир аҳволга туширилган икки давлат банкини сотишга хоҳишлар буткул йўқолиб улгурмагани маълум бўлганди. Franklin Templeton билан тузилган шартнома бўйича ҳам, бошқарувчи портфелидаги компаниялар инвестицион жозибадорлигини оширишга қаратилган трансформация дастурларини амалга ошириши, трансформация дастурлари амалга оширилгандан сўнг Жамғарма ҳамда унинг бошқарувидаги акциялар маҳаллий ва халқаро фонд биржаларига олиб чиқилиши керак эди. Ўйлагандимки, Franklin Templeton йирик пакетга эгадор сифатида Микрокредитбанк ва БРБга нисбатан ҳукумат ва маҳаллий ҳокимиятларнинг зарарли босими ва маъмурий қарорлари таъсирини ноллаштира олади. Ҳар икки банк имтиёзли кредитлаш ботқоғидан чиқиб, тижорийлашади, рақобатли бозор чақириқларига рўпара қилинади ва мослаштирилади, пировардида хусусийлаштирилади, деган умидлар ҳам йўқ эмасди. Амалда нимани кўраяпмиз? Амалда Микрокредитбанк ва БРБ улушлари яна Иқтисодиёт ва молия вазирлиги назоратига қайтмоқда. Йил охиригача хусусийлаштирилиши керак бўлган Ўзсаноатқурилишбанкни хусусийлаштириш масаласи ҳатто янги муддат белгиланмай, кун тартибидан чиқарилмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin