14K38Telegramda ochish
"Сопи ўзидан чиқарилиб хусусийлаштирилган" активларнинг қанчасида муаммоли қарздорлик бор? Давактив Humo ва SamAuto давлат улушлари учун тўловлар тўлиқ олингани ҳақида Spot орқали маълум қилмоқда. Ҳартугул, йўқдан кўра, қанақадир бўлсаям маълумот бор. Айни пайтда Давактивимиз йирик активларни хусусийлаштириш ҳақида қарор қилгандаёқ, бўлиб тўлашга берилгани шартларини эълон қилиши тўғри бўларди. Масалан, ғаройиб тарзда хусусийлаштирилган ва ҳали тўловни амалга оширмаган Mobiuz "инвесторлари" қанақа шаклларда ва қанча муддатда ҳисоб-китоб қилишмоқчи? Йил охиригача ёки яна қанчадир муддат битим ёпилмаса ва ҳисоб-китоб тугамаса, кечиктирилса, нима бўлади? Шунда, эҳтимол орадан фалон йил ўтиб, ФНҚИЗ давлатга қайтарилгани (140 млн.доллар қарзни ким қайтаради?), Кварц давлатга қайтарилгани, Humo air давлатга қайтарилгани каби казусларда кўрилган чоралар тушунарлироқ бўларди. Дарвоқе, сопи ўзидан чиқарилган бошқа активлар, айтайлик, Ung Petro ва Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи учун тўловлар охирига етганми? Самарқандкимёда нима гап? Давлат улушини текинга бериб, пулга қайта сотволиш қайси қонунда ёзилган? Нима учун қонунда белгиланган муддатларга ва қоидаларга амал қилинмаяпти? Нима учун Давактив бўлиб тўлашга берилган ёки маълум инвестицион шартларни бажариши қўшилиб "хусусийлаштирилган" активлар бўйича қарздорлик (муддати ўтган қарздорлик) бўйича ахбооротларни очиқ эълон қилмайди? Ёки ҳаммаси орқа эшикларда битадими?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin