Humo "хусусийлаштириладими"?
Humo (Миллий банклараро процессинг маркази) устав капиталидаги давлат улушининг Давактивга ўтказилиши бўйича, олдин ишлатилган схемалар билан юз берган кетма-кетликдан келиб чиқиб, қандай хулоса қилиш мумкин?
Демак, охирги 5 йилда жуда катта маъмурий ва давлат ресурслари ҳисобига бутунлай янгитдан яратилган инфратузилмани кўз остига олган ёки оғиз солинган эгаси аллақачон мавжуд бўлиши керак (бўлмаса, Давактивга ўтказишдан не ҳожат). Шаклланган методичкага кўра, Humo атрофида каррасига қимматлаштирилган битимлар ва шартномалар (қоғоздан тортиб, дастурларгача) орқали "хусусийлаштириш" учун керакли маблағни чиқариб олиш экотизими яратилади. Ёки майдалашиб ўтирмай, Humo "инфратузилмасини тайинланган бенефициар фойдасига кредит чиқарилиб, бўлажак "инвестор" учун "хусусийлаштириш"га молиявий замин ҳозирланади. Содда айтганда, сопи ўзидан чиқарилади.
"Хусусийлаштирилган" Humo'да сифат яхшиланадими ёки йўқ, бир нарса дейиш қийин. Лекин хизматлар нархи қимматлашиши аниқ.
Humo хусусийлаштирилмаса-чи? Унда Humo Давактив қанотига ўтган бошқа ўнлаб ёмон активлар қаторига доимий зарар билан ишлаб ўз малакаси ва капиталини еб тугатадиган ва охирида қайсидир чўнтакка сувтекинга топшириладиган тўлов тизимига айланади.