29K110Telegramda ochish
"Хусусийлаштирилган" Humo охирги 2 квартал учун давлатга дивиденд тўламаган Январь ойида "хусусийлаштирилгани" эълон қилинган "Миллий банклараро процессинг маркази" АЖ (HUMO тўлов тизими) янги акциядор "Paynet" АЖ "қўлига" 203,3 млрд.сўмлик тақсимланмаган фойда билан ўтган. Яъни Humo 2024 йилнинг учинчи ва тўртинчи кварталларида давлатга дивиденд тўламаган. Бу дивидендларни энди Humo'ни "хусусийлаштириб" олган янги акциядор "Paynet" АЖ олиши мумкин. Humo'нинг жамғарган соф фойдаси пул маблағлари шаклида тўпланган, янги хўжасига ўтишдан олдин компания ҳисобварақларида 234 млрд.сўмдан ортиқ пул маблағлари бўлган. Нима учун Humo "хусусийлаштирилишидан" олдин дивиденд тўлаш ўрнига, фойдани жамғариб боргани сабабларини Давактивдан сўраш керак. Ким билади, балки бу ўзаро келишилган "сеп" бўлгандир. Компаниянинг 2024 йил якунигача ишлаб топилган ва тўпланган соф фойдаси давлат ҳисобига ўтиши керак, ахир бу даврда де факто ва де юре компания эгаси давлат бўлган. Ўзи ҳалигача "хусусийлаштирилган" Humo учун пул тўланганми ёки йўқ, расмий ахборот ёки далилловчи очиқ маълумотлар мавжуд эмас. P.S. Давактив справочнигида Humo'даги давлат улуши 65% этиб кўрсатилмоқда, бу дегани "хусусийлаштириш" аввал гумон қилганимиздек, бўлиб тўлаш шартларида амалга оширилган. Шунақа бўлиб тўлаш шартлари Kaspi ё Master card'га ҳам таклиф этилганида улар Humo учун неча триллион таклиф этган бўларди?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin