21K55Telegramda ochish
Давлатга тегишли дивидендлар совға қилинганини ҳеч ким унутгани йўқ "Хусусийлаштирилган" Humo тарифларини кескин ошириб, фойдасини кўпайтирмоқда. Газета 2 ой аввал ОАВга тутқич бермас Давактив раҳбарини қаердадир учратиб, қисқа саволга тутишга уринган, лекин Ортиқовнинг "Paynet пулни тўлиқ тўлагани" ҳақидаги жавоби ҳақиқатга унча тўғри келмай турипти. Лекин HUMO'нинг хусусийлаштирилишида энг катта савол давлат олиши керак бўлган 200 млрд.сўмлик дивидендни янги акциядорларга совға қилингани билан боғлиқ. Бу саволга на Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, на хусусийлаштириш оталари, на севимли ва ошхўр консультантлар жавоб берган. Дарвоқе, HUMO акциядорлари ўтган йилларда йиғилган фойдани (унинг ичида айнан давлатга тўланиши керак бўлган тақсимланмаган фойда ҳам бор) кейинги йиғилишларга қолдирган. Уялишаётган бўлса керак. Ҳозирча. Схемалар сал эсдан чиқса, "хусусийлаштирилган" Uzcard сингари номиналига нисбатан 5 ва 6 карра дивидендларни олишлари мумкин бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin