20K58Telegramda ochish
“Хусусийлаштирилган" HUMO давлат улуши учун "туя қилинган" дивиденд тўлайди Ҳали 100% улуши давлат назоратида бўлган 2024 йилнинг тегишли ҳисобот даврларида дивиденд тўламаган "Миллий банклараро процессинг маркази" АЖ (HUMO), 2025 йилнинг ноябрига келибгина дивиденд тўламоқчи. Лекин энди сопи ўзидан чиқарилиб "хусусийлаштирилган" HUMO'даги давлат улуши 32,5%гача ювилиб кетгани учун давлат оладиган дивидендлар ҳам каррасига камроқ, атига 54,7 млрд.сўм бўлади. Аслида, давлат олиши керак бўлган 105,2 млрд.сўм эса HUMO ихтиёрида қолади (кейинчалик тақсимлаб олиш учун). Афсуски, ҳаммаси кутганимиздек бўлиб чиқди, давлатга тегишли миллиардлаб дивиденд совға қилинди. HUMO'га оғиз солинган 2023 йилдаёқ ҳаммаси шундай якуни топишини чамалагандик. Bankers'нинг ёзишича, HUMO жорий йилдан IT-Park резидентлари қаторига қўшилиб, 7,5 фоизлик солиқ имтиёзидан фойдалана бошлаган. Ўтган тўққиз ойда компания давлатга 14,4 млрд сўм даромад солиғи тўлаган. Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,6 млрд сўмга камроқдир. Давактивдаги хусусийлаштириш оталари балки айтар, HUMO'нинг "хусусийлаштирилишидан" ким ютди ўзи?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin