Bankers.uz нашри айрим фойдаланувчиларнинг Humans иловаси орқали пуллари ўғирланган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда. Жабрланган юзлаб фуқаролар Телеграм тармоғида гуруҳ очишган. Улар тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ОАВларга шикоят қилишган. Ҳозирча Humans томонидан оммавий расмий баёнот эълон қилинмаган. Humans ва давлат органлари, шунингдек, бир нечта тижорат банклари ўртасидаги
Bankers.uz
Маълумот манбалариҲали 100% улуши давлат назоратида бўлган 2024 йилнинг тегишли ҳисобот даврларида дивиденд тўламаган "Миллий банклараро процессинг маркази" АЖ (HUMO), 2025 йилнинг ноябрига келибгина дивиденд тўламоқчи. Лекин энди сопи ўзидан чиқарилиб "хусусийлаштирилган" HUMO'даги давлат улуши 32,5%гача ювилиб кетгани учун давлат оладиган дивидендлар ҳам каррасига камроқ, атига 54,7 млрд.сўм бўлади. Аслида, давл
Марказий банк “Евроосиё Банки” акциядорлик жамиятидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни чақириб олган. Регулятор лицензиянинг чақириб олинишига сабаб сифатида банк томонидан устав капитали миқдори қонунчиликда белгиланган энг кам талабларга мувофиқлаштирилмаганлиги ҳамда банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган бошқа талаблар бажарилмаганлигини кўрсатг
Bankers.uz нашрининг Ўзбекистоннинг айрим тижорат банкларидаги манбалари ҳам омонат ставкаларининг тушиши Марказий банк томонидан тижорат банкларига берилган “кўрсатма” эканини айтмоқда.
Ўзбекистонда мустақиллик арафасидаги йилларда ва ундан кейинги даврларда очилган бир нечта банклар маълум вақт ўтиб ёпилишга мажбур бўлган. Bankers.uz интернетдаги очиқ манбалардан фойдаланиб, мамлакатимизда фаолият юритган, бироқ кейинчалик фаолияти тўхтатилган банклар ҳақидаги маълумотларни бир жойга жамлаган. Тарихдан кўп сабоқ чиқарса бўлади. https://bankers.uz/news/2190
Битта товар бозорида бешта ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият юритиб келаётган соҳаларда давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг, шунингдек уларнинг аффилланган шахсларининг ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш ваколатлари берилган давлат муассасаларининг таъсис этилишига (ташкил этишга ташаббус кўрсатишга) йўл қўйилмайди. Бу қоида қабул қилингани 5 йилдан ошди. Қо
2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги тўртта тижорат банкининг устав капитали минимал талаб бўлган 500 млрд сўмга етказилмаган. Булар Yangi Bank, Евроосиё банки, Пойтахт банк ва Эрон Содерот банклари. Қизиғи, мазкур банклар 2024 йил 1 апрелидан кучга кирган 350 млрд.сўмлик минимал талабларни ҳам бажаришмаган. Яъни, улар устав капиталини ошириш бўйича лозим даражада ва жиддий ҳаракат ҳам қ
“Хусусийлаштирилмайди” дея қасам ичилганига қарамай, Давактив қўлига ўтказилган ва “хусусийлаштириш” эълон қилингач, талабгорлари орасидан кучли рақиблар ўз ихтиёри билан ўйиндан чиққан Humo ниҳоят сотилди. Ғолиб деб эълон қилинган харидор 65 миллион долларлик тўловни бирданига амалга оширадими ёки аввал “хусусийлаштирилган” қатор ёғли активлар сингари бир неча йил бўлиб тўлаш орқалими ёки бошқа
"Kap Depo" инвестиция компанияси HUMO тўлов тизимининг биринчи чоракдаги соф фойдаси қарийб 88 фоизга, 37,4 млрд.сўмгача ошганини маълум қилмоқда. Bankers.uz эса HUMO тўлов тизимининг 2023 йилдаги соф фойдаси ҳам 2022 йилга нисбатан қарийб икки баробар кўпроқ бўлиб, 114,5 млрд сўмни ташкил этганига эътибор қаратган. Бошқача айтганда, HUMO тўлов тизими бўйнига ҳали триллионлаб қарзларни илишга улг
"Uzpaynet" МЧЖдаги 100 фоизлик давлат улуши "New Industrial Technologies" компанияси назоратига ўтган. Битим суммаси, санаси ва бошқа тафсилотлар маълум эмас. Bankers.uz'нинг ёзишича, устав жамғармаси 273,5 млрд сўм бўлган, "Uzpaynet" МЧЖ назоратини олган "New Industrial Technologies" МЧЖга иккита жисмоний шахс эгалик қилади. Компания таъсисчилари сифатида иккита жисмоний шахс - Алекс Ли (60%) ва
Қозоғистоннинг Kaspi.kz необанки кеча Nasdaq платформасида навбатдаги глобал IPO амалга оширган ва 1 млрд доллар жалб қила олган. Аввалроқ необанк Лондон биржасида амалга оширган IPO орқали ҳам глобал инвесторлардан 1 млрд.доллар жалб қила олганди Эрталабки котировкалар ҳисобга олинса, Kaspi.kz бозор капитализацияси 18,8 млрд.доллардан ошган. Солиштириш учун, Ўзбекистон банкларининг жами капитали
"Сичқон инига сиғмайди, думига ғалвир боғлайди". Мана шу мақол Ўзбекистондаги давлат банкларининг бутун мазмун моҳиятини тўла ўзида акс эттиради. Биронта давлат банкининг капитал рентабеллиги расмий инфляцияни қоплашга етиб бормайди, яъни, давлат, бюджет, солиқ тўловчилар берган пулни чайиб, бадтар қадрсизлантириш билан овора, лекин шу ҳолатдаям улар осмонўпар бинолар қуришни ёддан чиқаришмайди.