Давактив Humo ва SamAuto давлат улушлари учун тўловлар тўлиқ олингани ҳақида Spot орқали маълум қилмоқда. Ҳартугул, йўқдан кўра, қанақадир бўлсаям маълумот бор. Айни пайтда Давактивимиз йирик активларни хусусийлаштириш ҳақида қарор қилгандаёқ, бўлиб тўлашга берилгани шартларини эълон қилиши тўғри бўларди. Масалан, ғаройиб тарзда хусусийлаштирилган ва ҳали тўловни амалга оширмаган Mobiuz "инвестор
Davlat Aktivlarini Boshqarish Agentligi
Давлат корхоналари ва монополистларФарғона нефтни қайта ишлаш заводини Ўзбекистон халқи ихтиёрига қайтарилгани, яъни қайта миллийлаштирилгани адолатнинг кичик тантанаси холос. Ва бу фақат бошланиши бўлиши керак. Афсуски, биз сохта схемалар билан эгаллаб олинган активлар, улушлар ва конларни қайтаришда камида 3 йилга кечикдик. Табиатнинг ўзи бизга 3 йил аввалги қишда етарлича ишоралар берганди, огоҳлантирганди, шонли энергетиклар
Ҳар гал ўтган эпоханинг тиллатопар пудратчиларидан бўлган «Нефтгазмонтаж» ҳақида хабар чиқса, Ривалдонинг қарзини ёпиб бўлишдимикан, деган ўй ўтади. Қарз ёмон нарсада, ҳақдор қарғайди, қарздорнинг бири икки бўлмайди. 2 йил олдинги хабарларда Бунёдкор ва Қурувчининг "номаълум оталари" томонидан Ўзбекнефтегаз бўйнига илиб кетилган қарз — Денилсонга 2026 йилгача уч қисмга бўлиб, Ривалдо билан ҳисо
Онкология шифохонаси ўрнига креатив индустриал парк тушади Кунўз Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Ботирбек Исабековнинг Республика онкология шифохонаси ва унинг шаҳар филиали тақдири ҳақидаги баёнотини келтирмоқда: “Иккала ҳудуд ҳам хусусий секторга берилмайди. Иккала ҳудуд ҳам белгиланган тартибда давлат активлари агентлигига топширилади. Тошкент шаҳар онкология маркази (1000
Қанчага? Ажойиб замонда яшаяпмиз, қанчалик ўрага сичқон тушди, гулдур гуп қилишмасин, бир ахборот бошқа яшириб келинган ахборотни очиб қўяди. O’zshahar Qurilish Invest Қурилиш вазирлиги биносини 182,5 млрд.сўмга сотиб олгани ҳақидаги аукцион хабар аввалига ғалати туюлди, бир давлат ташкилоти бошқа давлат ташкилоти мулкини одатда сотиб олмасди (балансдан балансга ўтказиларди). Лекин Spot'нинг очиқ
Тармоқда яна бир маҳаллийлаштирувчи заводлардан бири Uz-Honwoo Engineering 2024 йил ноябрдан бери маош тўламаётгани ҳақида шикоятлар пайдо бўлган. Тасаввур қилаяпсизми, иш берувчи ўтган йил ноябрдан бери маош бермаяпти. Агарда шундай ҳолат тепада ҳомийси йўқ ёки чўнтак бўлмаган бирон кичик бизнес билан рўй берганида аллақачон заводни сотиб, эгасини банкрот қилиб, кўчага ҳайдаб бўлса ҳам маошлар т
Давактив баёнотига кўра, Кварц АЖ устав капиталидаги 89,78 фоиз акциялар пакетини сотиб олиш бўйича шартномавий мажбуриятларини бажаришдаги қийинчиликлари туфайли, Қувасойцемент АЖ бошқарув органларининг қарорига асосан олди-сотди шартномаси тарафларнинг ўзаро келишувига кўра бекор қилинган. Тўхтанглар, 265 млрд.сўм тўлашга Қувасойцементнинг молиявий имконияти йўқлиги ўша пайтдаёқ маълум эдику. Ҳ
Бугунги йиғилишда сотилган йирик активлар қаторида Қўнғирот сода заводи ҳам хусусийлаштирилгани эълон қилинди. Эьтиборлиси, Қўнғирот сода заводининг хусусийлаштирилгани 5 йил аввал ҳам шу каби мақомдаги йиғилишда маълум қилинганди. Қизиқ тарафи, 5 йил аввал ҳам, ҳозир ҳам хусусийлаштиришга масъул бўлган Давактив Марказий Осиёдаги ягона, Қорақалпоғистондаги энг йирик заводлардан бўлган Қўнғирот со
Битта товар бозорида бешта ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият юритиб келаётган соҳаларда давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг, шунингдек уларнинг аффилланган шахсларининг ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш ваколатлари берилган давлат муассасаларининг таъсис этилишига (ташкил этишга ташаббус кўрсатишга) йўл қўйилмайди. Бу қоида қабул қилингани 5 йилдан ошди. Қо
“Анҳор” парки сотилмаслигига қандай кафолатлар бор? Кеча Қурилиш вазирлиги, парк бошқарувчиси ва қурилиш-девелопер компанияси вакиллари “Анҳор” ва “Наврўз” парк ҳудудида ҳеч қандай қурилиш кўзда тутилмагани ҳақида бирин-кетин умумий гаплардан иборат тинчлантирувчи баёнот беришди. Қизиғи, парк ўрнида дом қурилиши ҳақида хабарлар ва хавотирлар пайдо бўлганидан ўтган бир ҳафта - ўн кун давомида биро
Чунки парклар айнан ижтимоий неъматдир ва доимий равишда ижтимоий неъмат яратади. Камбағаллар, ўртаҳоллар, ўрта синф учун. Анҳор Локомотив парки бир неча йилдан буён Давактив назоратида. Бирон бир объект ёки актив Давактивга ўтказилганми, демак мақсад уни сотиш, кўп ҳолатларда Давактивга ўтганидаёқ эгаси кимлиги маълум бўлади (гарчи хусусийлаштириш оталари "хусусийлаштирилмайди" дея қасам ичсалар
Албатта, Алоқабанк Тошкент Чинни заводини сотишга қарор қабул қилиб жуда тўғри қилган, гарчи уни қуриш топшириғи-ю, иқтисодий самарасиз ва бозори йўқ бўлишини била туриб, қурилгани ва кўз-кўз қилиб топшириш аввалбошдан хато бўлган бўлса ҳам. Умид шуки, айнан Тошкент Чинни заводи мисолида банклар, ҳатто давлат банки бўлса ҳам завод қурмаслиги кераклигини ҳукумат аёнлари яна бир марта тушуниб етишд
Сентябрь ойи якунлари билан эълон қилинган Марказий банк ҳисоботларида "POYTAXT BANK" АЖ хусусий банклар қаторида саналган. Энди рўйхат бўйича 9та давлат бонкаси қолди. Июнь ойи охирида Давактив банк устав капиталидаги 100 фоиз акциялар пакетини Бирлашган Араб Амирликларининг Bond Investments limited LLC компаниясига 10 млн долларга сотиш бўйича келишувга эришилганини эълон қилганди. Эҳтимолки,
Эсингизда бўлса, Ўзбекистоннинг бошидаги олтинтожи НКМКнинг 2% акцияси ўзгача репутацияга эга Давактив ҳисобига ўтиб қолгани ҳақида ёзган эдик. Компаниянинг навбатдаги аудиторлик ҳисоботида қайд этилишича, 2%лик улуш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги назоратига қайтарилган. Қимматлашаётган олтин ҳисобига НКМКнинг молиявий ҳолати яхшилана бошлаган, солиқ ва дивиденд тўловлари ошган. Бу ҳақда яна тўхта
Аввалги серияларда: 7 ой аввал Humo Марказий банкдан Давактивга ўтказилганида, бу хусусийлаштириш билан боғлиқ эмас, дея "қасам" ичилганди. 3 ой аввал Humo тўлов тизими барибир хусусийлаштирилиши эълон қилинди. 2 ой аввал Давактив раҳбари жаноб Ортиқов Humo очиқ савдога қўйилишини эълон қилган. Бугунги Давактивнинг баёнотига кўра, Humo ваъда қилинганидек, очиқ савдоларда эмас (танлов савдолари),
Буни 2 йилдан бери гапириб келамиз. Давактивнинг энг йирик активларни сопини ўзидан чиқариб совға қилиш схемаси кеча пайдо бўлиб қолмаган. Бу схема шонли энергетикларнинг валийнеъматлари билан бир неча йил аввал, айнан Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи мисолида апробациядан ўтган. Kun.uz'нинг ёзишича, 2 йил аввал "хусусийлаштирилган" Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи бўйича Saneg ҳали белгиланган
Буни тепадан ё ёнбошдан топшириқ тушса, исталган объектни рўйхатга қўшиб, исталган объектни рўйхатдан тушириб турадиган Давактивга тушунтириш, соғлом ақлга чақириш бефойда. Қачондир, вақти келиб, Давактив ва унинг тайинланган инвесторлари иштирокидаги "хусусийлаштириш" кейслари учун тарих барибир ҳукм чиқаради. Шу маънода, Қашқадарёда сотувга қўйилган боғчаларнинг “бўш турган объект” сифатида сот
Акмалхон Ортиқов ниҳоят тилга кириб, давом этаётган "ёпиқ хусусийлаштириш" ҳақида икки қатор изоҳ берипти. Эмишки, "Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасига асосан улушни бир қисми савдога чиқаётганида иккинчи улушдорга баҳоланган қийматда сотиб олишга розилиги борми ёки йўқми, деган сўровни амалга оширишга қонун Давактивни мажбурлар экан. Шундай ҳолатларда Давактив уни
Диёр Имомхўжаевнинг охирги интервьюсини кўрган одамки, ҳатто у футбол мухлиси бўлса ҳам, "Ишончли бошқарув" деган чиройли ёрлиқ аслида қандай "сиздан угина, биздан бугина" жараёндан иборат эканини тушунади. Ишончли бошқарув бу футбол клубими, заправкалар тармоғими, металлургия заводими ё Иссиқлик электр станциясими, харажатини давлатга юклаб, фойдасини чўнтакка уришни кўзда тутадиган "прихватизац
Давактив «Пахтакор футбол клуби» МЧЖнинг 100 фоиз давлат улушини сотувга чиқармоқда. Сотув очиқ аукцион кўринишида эмас, давактивнинг севимли ёпиқ "прихватизация" усули - талабгорлардан таклифларни қабул қилиш шаклида амалга оширилади. Харидор академия ва клуб фаолиятини давом эттириши, клуб балансидаги барча спорт объектларидан, жумладан, футбол майдонидан фақатгина спорт фаолияти йўналишларида