Бюджет пуллари-чи? Бугун Ўзбекфильм киностудиясининг 22,9 млн евро кредит мажбурияти борлиги, мол-мулки ва ер майдонлари кредит учун гаровга қўйилган, солиқлардан қарийб 1 млрд сўмдан ортиқ қарздорлиги маълум қилинган Маданият вазирининг биринчи ўринбосари — Кинематография агентлиги директори Жаҳонгир Аҳмедов бошқа қўшимча тафсилотларни очиқламаган. 22,9 млн.евро кичик пул эмас. Бунча катта кред
Davlat korxonalari faoliyati
MavzularАлбатта, кўмир нархи эркинлашиши дегани, олигархистон ва монополистон реалликларида нархларнинг осмонга сакраб ошишини англатади. Бошқача бўлиши мумкинми? Ўзи мақсад, триллионлаб самарасизлик (қачондир ўғирлик деб ёзса бўлади) учун товонни истеъмолчилардан суғуриб олишдан бошқа яна нима бўлиши мумкин? Монополист Ўзбеккўмир каттаконлари нархларни ошишириш ҳақида ҳали ўтган йил ноябрдаёқ режа қилиб
Ҳар гал ўтган эпоханинг тиллатопар пудратчиларидан бўлган «Нефтгазмонтаж» ҳақида хабар чиқса, Ривалдонинг қарзини ёпиб бўлишдимикан, деган ўй ўтади. Қарз ёмон нарсада, ҳақдор қарғайди, қарздорнинг бири икки бўлмайди. 2 йил олдинги хабарларда Бунёдкор ва Қурувчининг "номаълум оталари" томонидан Ўзбекнефтегаз бўйнига илиб кетилган қарз — Денилсонга 2026 йилгача уч қисмга бўлиб, Ривалдо билан ҳисо
Ўзбекистон экспорт ҳажмининг (айниқса олтин) импортга нисбатан юқорироқ суръатларда ўсиши ва пул ўтказмалари эвазига жорий операциялар ҳисоби баланси дефицити 2025 йил биринчи ярим йиллигида 156,3 млн.долларгача қисқарган. Бу янги дейиладиган давр ҳисобот даврлари учун минимал кўрсаткич (алоҳида олинган иккинчи чорак 265,3 млн.долларлик профицитда чиққан, 2022 йил 3- чоракдан бери биринчи марта).
Ҳам остидан, ҳам устидан дегани шунақа бўлади. Каррасига тарифлар ошгандан кейин ҳам зараркунанда энергетика зараркунандалигича, боқимандалигича, самарасизлигича қолмоқда. 2025 йил биринчи ярим йиллиги яккунлари бўйича субсидияхўрлар қаторига Ўзэнергосотиш АЖ ҳам қўшилган. Бир йил аввал электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функцияси топширилган, яъни ёпиқ бассейн Ўзэнерго
2025 йил 1- чорак якунлари бўйича Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарз ҳажми 68,4 млрд долларни ташкил қилиб, шундан давлат ташқи қарзи ҳажми 35,8 млрд. долларга ҳамда корпоратив ташқи қарз ҳажми 32,6 млрд долларга тенг бўлган. Охирги 3 ойда ташқи қарз қолдиғи 4,3 млрд.долларга ўсган (давлат ташқи қарзи +1,9 млрд.доллар, корпоратив ташқи қарз +2,4 млрд.доллар). Аввалги чоракдаги (2024 йил 4- чораги)
Халқаро рейтинг компаниялари Ўзбекистоннинг самарасиз давлат компанияларига юқорироқ рейтинг баҳолари бериб келади, уларнинг важига кўра, гўёки зарурат туғилганида, Давлат давлат компаниялари учун ёрдамга келади. Инобатга олинмайдики, Давлатнинг ёрдамга келиши имкониятлари чекланган ва тобора қисқариб бормоқда. Мабодо икки ёки ундан ортиқ давлат компанияси ва давлат банклари ёрдамга муҳтож бўлиб
Ўзбекистоннинг олтин тожи Навоий кон металлургия комбинати Лондон фонд биржасида навбатдаги еврооблигацияларни жойлаштирган. Янги қарз миқдори 500 млн.доллар. Муддати 5 йил, ставкаси 6,75%дан. Бу компания бондларининг учинчи чиқарилуви. Ўтган йили ҳам еврооблигациялар орқали октябрда 4 йил (6,70%) ва 7 йилга (6,95%) 500 млн.доллардан, жами 1 млрд.долларлик қарз жалб қилинганди. НКМК баёнотига кўр
Ўзбекнефтегазнинг қарз ва кредитлари 2024 йил якунларига кўра 42,8 трлн.сўмга етган (+1,5 трлн.сўм). Қарзларнинг катта қисми 13,5 трлн.сўми жорий, яъни қисқа муддатли (ўтган йили 8,7 трлн.сўм эди). Яъни монополист жорий йилда шунча қарз танини ёпиши керак ёки янги қарз олиб, қайта молиялаштириши лозим (нима учун отнинг калласидек фоизларда 850 млн.долларлик евробонд жойлаштирилгани тушунарлидир).
S&P Global агентлиги Ўзбекнефтегазнинг охирги евробондлари бўйича шарҳида тақдим этилган рейтингни учта ўзаро баҳсли ва ўзбекистонликлар манфаатларига тескари омил билан боғлаган: Биринчидан, рейтинг агентлиги Ўзбекнефтегаз банкрот бўлса, ҳукумат ёрдамга келишига ишонмоқда (Давлат компаниялари ва давлат банкларининг юқори хатарли, самарасиз ва зараркунанда фаолиятига қарамай, халқаро рейтинг комп
2025 йилнинг ўзида корпоратив дейилган, аслида давлат компанияларининг қарзлари давлатнинг ташқи қарзидан ўтиб кетади. Ўз билан бошланадиган давлат компаниялари фарқи йўқ, у темир йўлларидами ё ёқилғи энергетикасида, олинаётган қарзларнинг самарали лойиҳаларга йўналтирилиши ҳақида қайғурмайди. Уларга фарқи йўқ, пул оқими қиммат қарзларни ва фоиз мажбуриятларини қоплашга етадими, етмайдими. Уларни
Монополистнинг расмий релизида ҳам, Энергетика вазирлигининг қарз олиш бўйича рекорд ўрнатилгани ҳақидаги пиар матнида ҳам 850 млн.долларлик облигацияларнинг жойлаштирув нархи яширилган, яъни очиқланмаган. Балки уялишгандир. Демак, ўзи қарзга ботган монополистнинг навбатдаги 850 млн.долларлик қарзи 8,75%дан жалб қилинган. Маълумот учун, 2021 йилдаги 700 млн.долларлик евробондлар орқали 4,75%дан ж
2025 йил январда 2024 йил январга нисбатан солиштирганда солиқ тушумлари, хусусан: Олтин тожимиз НКМКда 2,4 трлн.сўмдан 2,1 трлн.сўмгача; Мис сандиғимиз ОТМКда 706,4 млрд.сўмдан 639,1 млрд.сўмгача; Тинимсиз чўктирилаётган Ўзбекнефтегазда 496,5 млрд.сўмдан 279,8 млрд.сўмгача; Ўзбек газининг олиб-сотар бассейни UzGasTrade’да 343,1 млрд.сўмдан 218,3 млрд.сўмгача кескин қисқарган. Рўйхатда 116,5 млрд
Ўзбекнефтегаз евробондлар ва тижорий кредитлар воситасида қарз маблағларини жалб қилишни муҳокама этмоқда. Аҳволи тобора оғирлашиб бораётган компания вакиллари Лондонда бир неча ғарб банклари ва евробонд эгалари билан музокаралар ўтказган. Давлат компанияси 2021 йилда 700 млн.долларлик евробондлар чиқарган. Лекин охирги уч йилда компаниянинг молиявий аҳволи фақат ёмонлашмоқда, газ қазиб олиш тини
Ажойиб шонли энергетикларимиз бор. Ўзбекистон конларини каррасига қиммат ва тендерсиз пудратлар билан шимолдаги босқинчилар ва уларнинг пудратчи эмиссарларига бурғулатишади, қуриб бўлган қудуқларни таъмирлатишади. Айни шу вақтда, бир қарасанг Озарбойжонда, Каспий шельфида қазиш режаларини тинимсиз анонс қилиб туришган бўлади. Яна бир қарсанг, улар Афғонистонда. Газ қазиб олишга 1 млрд доллар тик
Энергетика вазирлигининг тақсимотига асосан, Ўзбекнефтегаз АЖ ишлаб чиқарган пропан ҳажми биржага чиқарилмайди ва деярли тўлиқ аҳоли эҳтиёжлари учун йўналтирилади. Хўп, нима бўпти, яхшику аҳолига берса дейишга шошилманг. Гап шундаки, аҳолига бериладиган пропан ишлаб чиқарувчилардан 3 500 сўмдан сотиб олинади ва аҳолига 1 600 сўмдан сотилади (салбий фарқи бюджетдан субсидия билан ёпилади). Ўзбекне
Ҳа, 2021 йилдан кейин ёмонлаша бошлаган молиявий натижалар 2023 йил якуни (иккинчи ярми) ва 2024 йил ярим йиллиги билан яхшиланишни бошлаган. Лекин тушумга нисбатан харажатларнинг тезроқ ўсиши тўхтагани йўқ (компания учун энерготарифлар ўтган йили баҳордаёқ оширилган). 2024 йилнинг ярим йиллигида олтиннинг қимматлашуви ҳисобига тушумнинг ўсиши 21,3%ни ташкил этган бўлса, харажатларнинг ўсиши 24
Чунки қарз мажбуриятларнинг потираб ўсиши, қимматлашиши, қарз юкининг ортиши, бу йилга тўғри келадиган сўндиришлар ҳажми , эски қарзларнинг янги, лекин қиммат мажбуриятлар билан қопланиши фонида молиявий ҳолатнинг кескин оғирлашиши шароитида монополистга давлат ёрдамга келиши мумкин. Давлат ёрдамга келди дегани, бу қанақадир шиширилган янги лойиҳалар ўйлаб топиш орқали бўладими, капиталга пул кир
2023 йил якунлари бўйича Ўзбекнефтегазнинг алоҳида ва консолидациялашган молиявий ҳисоботлари тубга инаётган монополистнинг аҳволи янада оғирлашганини кўрсатади. Ликвидлик кескин камайган. Пул маблағлари қолдиғи 2 487 млрд.сўмдан 960 млрд.сўмгача қисқарган. Дебитор қарзлар ортган. Дебиторлар жами 3 905 млрд.сўмдан 5 265 млрд.сўмгача етган. Дебиторлар ортганига қарамай, йўқотишлар учун захиралар к
Тасаввур қилинг, сиз бирон бизнесга 30 минг доллар тикиб қўйдингиз, лекин бизнес юрмаяпти, коппор зарарда, бугуни йўқ, келажаги йўқ, эртасиям йўқ. Сиз яна таваккал қилиб, шу қора ўпқонга яна 20 минг улоқтириб юборасизми? Сиз қанчалик аҳмоқ билмадиму, ўзбек чиновниклари айнан шундай иш билан машғул, фақат ўз пули билан эмас, бюджет пули билан. Ҳукуматнинг ислоҳот ваъда қилаётган қанотига ишонилса,