Ҳайрон бўлманг, Ўзбекнефтегаз яна қарз жалб қилмоқчи
Ўзбекнефтегаз евробондлар ва тижорий кредитлар воситасида қарз маблағларини жалб қилишни муҳокама этмоқда.
Аҳволи тобора оғирлашиб бораётган компания вакиллари Лондонда бир неча ғарб банклари ва евробонд эгалари билан музокаралар ўтказган.
Давлат компанияси 2021 йилда 700 млн.долларлик евробондлар чиқарган. Лекин охирги уч йилда компаниянинг молиявий аҳволи фақат ёмонлашмоқда, газ қазиб олиш тинимсиз қисқармоқда, солиқ тўловлари камаймоқда.
Энг қиммат активлари, кон ва ҳуқуқлари, салоҳиятли лойиҳалари кипрликми, швейцарияликми ё гонконглик инвестор манфаатлари учун "бегоналаштирилиб", мажбуриятлари оширилиб, мақсадли равишда кичрайтириб борилаётган давлат компанияси қайси янги кэптив лойиҳалар билан банклар ва инвесторлар эътиборини қаратгани қизиқ. Янги кредит ва бондлар орқали жалб қилинган қарзлар қайси навбатдаги самарасиз лойиҳалар ва қимматлаштирилган пудратлар учун оқади?
Наҳотки, Ўзбекнефтегазнинг шу аҳволига қарз ва кредит берадиган гардкамчи банклар ва инвесторлар топилса? Қанақа шартларда?