23K106Telegramda ochish
Тутзорликларга Прокуратура ёрдам берадими? Тошкент тумани Тутзор маҳалласидагилар тоза ҳаво ҳуқуқи учун қонуний нима қилиш керак бўлса, ҳаммасини қилиб кўришди. 1,5 йил давомида ҳокимиятга чиқишди, секторга мурожаат қилишди, экологларни чақиришди, блогерлардан ёрдам сўрашди, судга даъво аризасини киритишди, суд қарориниям олишди. Бир муддат “PAPER PRODUCTION” МЧЖга тегишли цехни муҳрлатиб ёптиришдиям. Лекин суд қароридан кейин орадан бир оз ўтмай, Тутзор ва Ҳалқа йўли бўйлаб шаҳарга ёндош маҳаллалар ҳавосини захарлаётган цех яна ишлаб ётипти. Ўзбекистонда гап пулга тақалганида экологлар ожиз экани, экологияга оид суд қарорларининг ижроси бемалол пайсалга солиниши ва айланиб ўтилиши мумкинлигини улар ўз тажрибаларида кўришди. Экожабрдийдаларнинг оҳи етиб борганми, Бош прокуратура Тошкент шаҳри ва вилоятидаги атроф-муҳитга таъсири юқори бўлган саноат корхоналарида атмосферага чиқарилаётган зарарли ташланмалар бўйича текширувлар бошлаганини маълум қилмоқда. Балки тутзорликларга Прокуратура ёрдам берар?

Arxivda shunga yaqin