42K92Telegramda ochish
Дендропаркда саройлар ва цехлар қад кўтарган Бош прокуратура ўрганишлари натижасида Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган “Дархон” илмий-тажриба станцияси (“Дендропарк”) ер майдонларида дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар аниқланган Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 198 (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) ва 205-(Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тақдим этилган суратларда Дендропарк ўрнида ҳашаматли саройлардан тортиб цехлар ва бутун бошли корхоналар қад кўтарганини кўриш мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin