"Фермер ҳам одамми?"
“Кластернинг ўзи териб кетсин: майли, фермердан сотиб олмасин (пахтани), ўзи териб, ўзи олиб кетсин. Фермерга қараб ўтирмасин, машинани солиб, териб олиб кетаверсин".
"Фермер менинг пахтамни териб кетдинг, дея олмайди. Кластер берган маблағ, кластер берган ўғит, кластер берган чигит. Фермер нима деган тақдирда ҳам кластер ноқонуний иш қилмаган бўлади. Қолаверса фермернинг қарздорлиги бор, уни узиш керак. Ҳар томонлама ҳисоб-китоб бор”.
Фермер ким ҳукумат учун? Қулми? Хизматкорми? Ё Крепостнойми?
Аниқлаштириб олсанглар бўлди.
Жаноб Воитов, сиз айтган эркин бозор шу-да? Тўғрими?