Хорижда муваффақиятга эришган ватандошлар ҳақида ҳикоя қилувчи "Ўзбекистонлик" фильмининг 4 эпизодини кўрдим. Фильм бу сафар Буюк Британияда муваффақиятга эришган ўзбекистонлик икки қаҳрамон — ЕТТБ директори Камола Маҳмудова ва Кембриж университети биологи, фан доктори Темур Юнусов ҳақида ҳикоя қилади.
Агар ҳали кўриб улгурмаган бўлсангиз, албатта кўришни тавсия қиламан. Чунки бу каби фильмлар маълум мақсадни кўзлаган одамларга кучли мотивация бўла олади. Айниқса ёшлар кейинги ҳаёт йўлида қандай муваффақиятга эришиши мумкинлигини, қийинчиликларни енгиб ўтишида нималар қилиш лозимлигини фильм қаҳрамонларидан ўрганса бўлади.
Бундай фильмлар шунинг учун ҳам керак. Албатта кўринг:
https://www.youtube.com/watch?v=J8JtxytvMeU
- https://www.youtube.com/watch?v=J8JtxytvMeUyoutube.com