



"Ўзбекистон ва ЕТТБ алоқаро ўзаро манфаатли" дея таъкидлади Лондондаги "Ўзбекистонлик" форумига ташриф буюрган Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо.
Халқаро тараққиёт институти раҳбари форум қатнашчиларига мурожаат қилиб, мамлакатдаги энг муҳим соҳалар, инфраструктура, яшил иқтисодиёт ҳамда соғлиқни сақлаш кабилар бўйича лойиҳаларни молиялаштириш давомли бўлишига ишонч билдирди.
"Ўзбекистонлик" фильми 4-эпизоди ҳамда, табиийки, у премьера қилинган айни номдаги III халқаро форумнинг асосий қаҳрамони бўлган ЕТТБ директори Камола Маҳмудова ҳақида илиқ фикрларни билдирган Одиль Рено-Бассо ҳоним шундай ўзбекистонликлар билан ишлаганидан бахтиёр ва мағрур эканини айтди.
"Камола Маҳмудова ЕТТБ учун қадрли ва ўз ишининг моҳир профессионали бўлган мутахассис, биз у билан бир жамоада ишлаганимиздан фахрланамиз. У бизнинг ташкилотимиз қамровига кирувчи барча мамлакатлар бўйлаб тараққиёт лойиҳаларига ҳисса қўшиш баробарида бизнинг ишончли ҳамкоримиз бўлмиш Ўзбекистон давлатига ҳам сармоялар ажратишда иштирок этган", деди юқори мартабали меҳмон.