22K107Telegramda ochish
Ўзбекистон ёқилғи энергетикани субсидияловчи энг ёмон давлатга айланган Халқаро энергетика агентлиги (IEA) ҳисобларига кўра, Ўзбекистон ёқилғи энергетикага давлат томонидан энг кўп субсидия ажратадиган 25 давлатнинг 12-си деб топилган. 2022 йилда, агентлик баҳолашларига кўра, Ўзбекистонда давлат ёқилғи энергетикасиини субсидиялашга жами 13 млрд.доллар йўналтирган, бу Ўзбекистон ЯИМнинг 19%и дегани, яъни иқтисодиёт ҳажмига нисбатан олганда Ўзбекистон энергетикани субсидияловчи энг ёмон давлатга айланиб улгурган. Ҳатто Туркманистон ва Эронда (ЯИМнинг 14%и) аҳвол биздан яхшироқ. Ҳисобларга кўра, Ўзбекистон 2022 йилда турли манба ва воситалар орқали газни субсидиялашга 9 млрд.доллар, электрни субсидиялашга 2 млрд.долллар, нефтни субсидиялашга 1 млрд.доллар йўналтирган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin