18K139Telegramda ochish
Халқ томон юриш: Субсидиялаш ўрнига монетизациялаш Ўзбекистонда яратилаётган даромадларни тақсимлашда қўлланиладиган энг ёмон ва зарарли усуллардан бири бу субсидиялар. Энг кўп ислоҳга муҳтож, энг самарасиз, энг қолоқ қайси соҳамиз борки, субсидиялаш билан молиялаштирилади. Энергетика соҳасини субсидиялаш бўйича Ўзбекистон дунёда 2- ўринда туради. Биздан ёмонроқ фақат Венесуэла холос. Ўзбекистон пенсионерларнинг, турли ижтимоий табақаларнинг метрода бепул юришини субсидиялайди. Субсидиялар йилдан йилга шишиб бормоқда. Ўзбекистон иссиқлик таъминотини субсидиялайди. Иссиқлик тизими қора ўпқонга айланган. чунки тизим қанча кўп самарасиз ишласа, унга шунча кўп субсидия ажратилади. Ўзбекистон транспортни, айниқса унинг мамлакатда энг расво бўлагига айланган ҳаво ва темир йўл транспортини субсидиялайди. Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини субсидиялайди. Шунинг учун ҳам бизнинг аграр соҳа энг кўп сув ва энергия сарф этувчи юҳога айланган . Ўзбекистон ҳатто қарғиш теккан миллий автомобилсозликни ҳам субсидиялайди. Рўйхатни яна узоқ давом этиш мумкин. Саналган субсидияларнинг аксарияти гўёки ижтимоий мўътадилликни сақлаш учун йўналтирилади. Лекин асл моҳиятига кўра субсидия маблағлари ижтимоий нафақа ва пенсия олувчилар, камбағаллар ва умуман муҳтожларга манзилли етиб бормайди, мазахўрак чиновниклар ва самарасиз тизим чўнтаги орқали айланади ва ўзлаштирилади. Шу маънода, қоғозда ижтимоий қатламга аталган неки субсидиялар бўлса, уларни тўлиқ қийматлаштириш, яъни пенсионер, нафақа олувчи, муҳтож аёллар, камбағалларга пул кўринишида етказиш, монетизациялаш вақти етди. Оддий мисол, 2022 йилда пенсионерларни соат 10дан 16гача метрода бепул ташиш учун 117 миллиард сўм субсидия мўлжалланган. Келинг, шу пулларни пойтахтдаги 500 минг атрофидаги пенсионерга бир марталик монетизация қилиб пенсиясига қўшиб берайлик. Ҳар бир пенсионерга 234 минг сўмдан тушади. Пенсионер ўзи ҳал қилсин бу пулни қаерга ишлатишни. Истаса метрога тушсин, истаса озиқ-овқат олсин. Гап шундаки, субсиядияларнинг бекор қилиниши ва ва субсидияларга сарфланаётган маблағларни ижтимоий қатлам учун монетизациялаш истеъмол талабини ҳам оширади. Бу иқтисодий ўсишнинг муҳим шартларидан бири. Мен ҳозир амлиётимизда бўлган энг кичик миқдордаги субсиядияларни мисол келтирдим холос. Жами кўлам эса жудаям катта. Хусусан, Ўзбекистон ЯИМининг 6,6%и сарфланадиган энергетика соҳасига субсидиялар ҳақида алоҳида тўхтатишга тўғри келади. Қисқача айтганда, субсидиялар ижтимоий мувозанат воситаси эмас, қайтанга тескариси, адолатсизлик ва самарасизликни яратадиган бузуқ тақсимот кўринишидир. Халқ томон юриш ва унинг фаровонлигини яхшилашни субсидиялаш деб аталмиш бузуқ воситадан воз кечмасдан туриб амалга ошириб бўлмайди. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin