25K287Telegramda ochish
Ҳар қандай имтиёздан монетизация афзал. Лекин очофат бюрократияни боқаётган популизм тўхтайдиган эмас Ўзбекистонда бир йил аввалги статистикага кўра 4,3 млн.нафар пенсия олувчилар бор. Ундан тахминан 400 минг нафари Тошкент шаҳрида. Демак, ҳар 11 пенсионердан кўпи билан билан фақат биттаси Тошкентда метродан бепул фойдаланиш бўйича эълон қилинган навбатдаги популисттик қарордан баҳраманд бўла олади. Бу имтиёздан четда қоладиган 90%дан зиёд тошкентлик бўлмаганларни қўя турайлик, агар ҳатто тошкентлик пенсионерларнинг ҳам мутлақ кўпчилиги метродан фойдаланмаслиги ҳисобга олинса, имтиёз қамроғи янаям тор экани ойдинлашади. Унда бу имтиёз ким учун? Биз бунга кўникиб қолдик, ҳар қандай имтиёзнинг охирги эмувчиси бу паразитлашган давлат компаниялари ва очофат бюрократия, имтиёз қанча кўп бўлса, улар шунча кўп имтиёз ҳисобига паразитлашишади. Ўзи бусиз ҳам соат 10дан 16га қадар бепул ҳаракатланиши учун метрополитен шаҳар бюджетидан 142 млрд.сўм субсидия олиши керак эди. Энди бу сумма давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига янада кўпаяди. Мазами? Пенсионер метрода юрадими, юрмайдими, кафолатланган тайёр субсидия. Шунчаки ҳисоб китоб учун: Агарда шу чекланган 6 соатдан метродан бепул фойдаланиш учун берилган имтиёз қийматини пенсионерлар сонига бўлса, ҳар бир пенсионерга 355 минг сўмдан тўғри келади. Ёки бу ҳар бир тошкентлик пенсионерга 254 марта метрода юриш тўлови дегани. Тошкентлик пенсионер йилига 254 марта метрода юрадими ёки йўқми деган савол ўринли эмас, пенсионер пенсиясига қўшимча 355 минг сўмни маъқул кўрадими ёки метрода соат 10дан 16га қадар бепул юришни танлайдими каби қўйилиши керак масала. Жавобларни истасангиз, пенсионерлардан сўранг. Фақат очофат ва ёлғончи бюрократлардан эмас. Якунда айтмоқчи бўлганим: агарда қарияларимизга ёрдам бермоқчи, уларнинг ижтимоий аҳволини росмана яхшиламоқчи бўлсак, ҳужжатларда, қонун ва қарорларда қариялар қатламига аталган неки имтиёзлар бўлса, уларни тўлиқ қийматлаштириш, яъни пенсионерларга пул кўринишида етказиш, монетизациялаш керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin