18K169Telegramda ochish
Монетизация бўлмаган ҳар қандай имтиёзлар зарарли ёки қарияларни нега яна имтиёзлар билан алдашмоқчи? Ўтган 2 йилда қонунларимизга кўра мустақил бўлиши керак бўлган маҳалла институтини дискредитация қилишдан чарчамаган Маҳалла вазирлиги ўз номига нуронийлар сўзини қўшиб олиб, "ребрендинг" қилгандан кейин ҳам иррационалликдан воз кечгани йўқ. Ишончим комил, кечаги қарор собиқ большевик, партократлар, эскирган номенклатура уяси ва охури бўлган мазкур вазирликнинг ўзини кўрсатиш учун қилган навбатдаги лоббиси. Ва бу лоббининг қарияларимизнинг реал ҳолатига таъсири заррача бўлмайди. Мана ўқинг: Кексаларнинг жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги муассасаларда (стадион, спорт заллари, бассейн ва бошқа спорт мажмуалари) жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун абонемент харажатлари қопланади. Давлат театрлари ва музейларига кексалар учун чипта нархлари тўлиқ қоплаб берилади. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади... вҳк Энди ўзингиз ўйланг, бу имтиёзлардан Ўзбекистондаги 3 миллионга яқин қарияларнинг нечтаси фойдаланади? Формал равишда, статистика учун 500, 1000, бор ана 10000 қария фойдаланади. Қолганлар-чи? Лекин ажратилган пуллар, ижтиёзлар чегарасида тўлиқ ўзлаштирилади. бунга ишонаверинг. Худди Тошкент шаҳар ҳокимияти пенсионерлар метрода бепул юриши бўйича ажратилган пулларни бюджетдан қуртдек чанаб олгани сингари. Лекин ҳеч ким Тошкентдаги 400 минг пенсионердан нечтаси метрода юрди, деб сўрамайди. Шунинг учун, агарда қарияларимизга ёрдам бермоқчи, уларнинг ижтимоий аҳволини росмана яхшиламоқчи бўлсак, ҳужжатларда, қонун ва қарорларда қариялар қатламига аталган неки имтиёзлар бўлса, уларни тўлиқ қийматлаштириш, яъни пенсионерларга пул кўринишида етказиш, монетизациялаш керак. Акс ҳолда, қоғоздаги имтиёзлардан вазирликда турли давлат органларида ўтирган охурдагилар, ўзига ўзи паразит иш ўрни яратувчи ўртадаги маъмурлар манфаатдор бўлади холос. Умумий қилиб айтганда, пул кўринишига эга бўлмаган имтиёзлар ижтимоий мувозанат воситаси эмас, қайтанга тескариси, адолатсизлик ва самарасизликни яратадиган бузуқ тақсимот, алдов кўринишидир. Ҳа, албатта, номида маҳалла калимаси бор вазирлик ёки агентлик, жамғарма борки, барчаси тугатилиши керак. Улар сўриб, ўзлаштириб ётган маблағлар қарияларнинг пенсиясини, моддий таъминотини оширишга йўналтириши лозим. Мана бу иш қарияларимизни ҳақиқатда хурсанд қилади. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin