Тошкент шаҳар ҳокими охирги пайтда интервьюларда кўп яхши ва ёқимли гапларни айтмоқда. Ўтган ҳафта Анҳорга берган гапида бекатларнинг бузилишини хатолар қаторига санаган эди. Кеча дизайн кодни жорий қилишдаги хатолар ҳам тан олинипти. ЎзА мухбири билан суҳбатда эса илгари автотураргоҳ учун ажратилган кўплаб ерларда бизнес марказлар қурилиб кетилгани ҳам эсланипти. Энди шу хатоларни тузатишга ўтил
uza.uz
HavolalarЧунки фақат шундагина қабул қилинаётган қарорларнинг иқтисодиётга таъсири манфий ёки мусбат кечаётганини кўриш мумкин, хатоларни вақтида тузатиш имконли. Ҳаммага тушунарли бўлган Ҳожибой Тожибой сўзи билан айтганда "ҳосил ерни чуқурроқ ҳайдагани учун мўл бўлмаётгани аниқ", фақат буни тан олиш қийин (айниқса охирги 2-3 йил мисолида). Каримов давридаям телба-тескари қарорлар, тўсиқлар, тақиқларга қ
Қарор билан Ярим тайёр мис симлар ва мис маҳсулотлари экспортини ҳамда ТИФ ТН коди 8504, 8541 ва 8544 бўлган товар позициялари бўйича импортни чуқур таҳлил қилган ҳолда, зарур ҳолларда, тегишли божхона божи ставкаларига вақтинчалик ўзгартириш киритиш вазифаси белгиланмоқда. Ижрочи сифатида Бош вазир ўринбосари, Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия раҳбари Ж. Ходжаев белги
Яқин ойларда Европа Иттифоқи билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланади. Бу ҳақда Давлат раҳбари “Ўзбекистон, Озарбайжон ва Европа: умумий тараққиёт йўлида ҳамкорлик” юқори даражали учрашув иштирокчиларига йўллаган мурожаатида маълум қилган. Европа Иттифоқи ва бошқа шерикларимиз билан биргаликда самарали транспорт-логистика ва энергетика йўлакларини ривожлантириш бўйи
Ёз тугашига 2 ҳафта қолган бўлсада, Ўзбекистонда бу мавсумда қанча ғалла ҳосили йиғиб олингани ҳақида бирон расмий хабар эълон қилингани йўқ. Мисол учун, Фермерлар кенгаши ўтган 2024 йил 9 млн.тонна ғалла хирмони яратилгани ҳақида 30 июнда рапорт берганди. 2023 йилда 8,1 млн.тонна ғалла йиғиб олингани тўғрисидаги ахборотни 15 июлда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тақдим этганди. Бу йил Қишлоқ хўжалиги
Президент қарори билан, 2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелга қадар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи ҳамда Камбағал оилалар реестрига (кейинги ўринларда – Реестрлар) киритилган, шунингдек, Реестрларга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича кам таъминланган оилалар мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол
Қабул қилинган “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат Дастурида аввал эълон қилинган лойиҳага нисбатан қатор ўзгаришларни кўриш мумкин. Айниқса қайта тикланувчи энергия ва қуёш панели ўрнатиш билан боғлиқ параметрларга оид. Имзоланган Дастурга кўра, 2025 йилда умумий қуввати 4,5 ГВт бўлган йирик қуёш ва шамол электр станциясини ишга тушириш кўзда тутилмоқда (л
2014 йил. Inflatsiya darajasi prognoz parametrlardan oshmadi. 2015 йил. Инфляция даражаси прогноз параметрлардан ортиқ бўлмади. 2016 йил. Инфляция даражаси прогноз параметрларидан ошмади. Тахминан 90-йилларнинг охиридан 2017 йилгача йил давомида Ўзбекистонликларга инфляция тўғрисида айни юқоридаги шаблонда, ҳеч қандай ишора ва маъно англатмайдиган ахборот бериларди (аввалги йилларда қоғоз газетал
Пахта етиштириш ва ўзаро ҳисоб-китоблар жараёнига ҳукуматнинг антибозор аралашувлари изсиз қолаётгани йўқ. Мавсум барбод қилинди, деб аташ енгилтаклик бўлар, лекин пахта нархини маъмурий шакллантириш билан боғлиқ тажриба фермерлар, яъни асосий пахта ишлаб чиқарувчилар учун қўшимча товон бўлгани аниқ. Антибозор қарорлар антибозор қарорлар билан тугаса қанийди. Қийшиқлик доим навбатдаги қийшиқ ҳара
Менинг математика устозим, Марҳамат туманидаги 3-ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси Набижон Акрамов Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси унвони билан мукофотланипти. Набижон домла минглаб шогирдларни чиқарган. Домланинг шогирдларини нафақат Ўзбекистонда, Америкадан Германиягача, Хитойдан Британиягача топиш мумкин. Домла, унвон муборак!
Сурхондарё "Бу аёлларнинг биронтасида заҳарланиш билан боғлиқ ҳолат кузатилмади,¬дейди бош шифокор Б. Нормаматов.¬Тўғри, улар Бошроботнинг бошида йўл бўйида янтоқ чопган. Чангни тозалаган. Лекин олтингугурт газидан заҳарланмаган. Текширувдан ўтказдик. Заҳарланишнинг ҳеч қанақа аломати аниқланмади. Уйига жавоб бердик. Газ сизиб чиққан дастлабки уч кунда заҳарланишдан шикоят қилиб келганлар бўлди.
Абдулла Абдукадировнинг Ўзбекистонда саноат сиёсати бўйича эълон қилган мақоласида айрим эпитетларга қўшилмаслик ҳам, моҳият бўйича баҳслашиш ҳам мумкин. Лекин нафақат ўтган ёмон замоннинг, янги даврнинг хатоларига оид қатор хулосалар илк марта очиқ айтила бошлаганини олқишламаслик мумкин эмас. "1992-2016 йиллар давомидаги хусусийлаштириш жараёнида Ўзбекистоннинг саноат потенциали кўп жиҳатдан йў
Ўтган кунги фармоннинг квинтэссенцияси Ўзбекистонда амалда бўлган божхона божи, йиғимлари ва қийматини Жаҳон савдо ташкилотининг Тарифлар ва савдо бўйича бош битими талабларига мослаштириш вазифалари қўйилгани билан боғлиқ. Мазкур вазифалар бажарилиши учун: 2025 йил 1 январдан бошлаб жорий этиладиган божхона йиғимларининг фискал мақсадларда ундирилмаслиги белгиланмоқда. Инвестициялар, саноат ва с
Албатта, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга (улар асосан монополистик ва олигархик тузилмалар) берилган ҳозирги имтиёз, преференция ва бошқа чекловчи нотариф тўсиқлар билан бизни Жаҳон савдо ташкилоти аъзолари қабул қилмайди. Шунинг учун, имкониятларни бирхиллаштириш бўйича қатор жараёнлардан ўтиш керак бўлади. Хусусан: 2024 йил 1 октябрдан бошлаб босқичма-босқич 2025 йил 1 апрелгача республика ҳудуди
Эксклюзив, махсус ҳуқуқлар ва ваколатлар бекор бўлса, "темир тартиб" бузиладику, деб хавотирга тушманг. Тўғри, шу монополистик режимлардан ўнйиллар давомида бенефит олиб келган кимларнингдир комфорти издан чиқади. Лекин ниҳоят нормал давлатлардаги каби регуляция ва лицензиялаш қоидалари ишга тушади. Демак, 2025 йил 1 январдан бошлаб: 🔹қора ва рангли металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қ
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириши бўйича 30 йиллик ҳаракатларини мақсадлардан амалий реалликларга кўчирадиган фавқулодда муҳим фармон эълон қилинди. Фармонда дарҳол кўзга ташланадиган ўзгартириш бу тўртта йирик монополистик тузилмаган қонунчилик билан тақдим этилган эксклюзив ҳуқуқларнинг бекор қилинаётгани ҳисобланади. Демак, 2025 йил 1 январдан бошлаб: “Ўзметкомбинат” АЖнинг республ
2025 йилнинг 1 апрелидан электр энергияси нархи барча бизнес учун 1000 сўмни ташкил этади. Бизнес субъектлар учун бир кубометр газ 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда. Бунда, Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари учун бир куб метр табиий газ 2 500 сўмдан етказиб берилади.
2000 йил. Асакабанк хусусийлаштирилади. 2005 йил. Асакабанк хусусийлаштирилади. 2020 йил. Асакабанк хусусийлаштирилади. 2022 йил. Асакабанк хусусийлаштирилади. Фақат кейинроқ. 2023 йил. Асакабанк хусусийлаштирилади. Сал кейинроқ. 2024 йил. Асакабанк хусусийлаштирилади. Бу муддатларниям узайтириш керак.
Бекорга фармоннинг 9- бандини жуда муҳим деб атамадим. Гарчи бу бандга "тўлиқ, сифатли ва сўзсиз" обороти қўшилмаган бўлсада, агар ўз вақтида моҳиятига кўра ижро қилинса, масалан, Ўзбекистонда мажбурий маркировкалаш бекор қилиниши керак. Билсангиз керак, мазмун-мақсади бўйича мажбурий йиғим ҳисобланадиган Мажбурий маркировкалаш учун «CRPT TURON» МЧЖ танлаб олинган. Мажбурий рақамли маркировкалаш
Менга Давлат дастури бўйича фармонда 25 та банднинг ижроси бўйича қўлланилган "тўлиқ, сифатли ва сўзсиз" деган бирикма жуда ёқди. Қидириб кўрдим, илгари меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларда бундай уч сўздан иборат бирикма ишлатилмаган экан. Балки, янги даврда қабул қилинган ҳужжатларнинг ижросига чала-чулпа, сифатсиз ва эсламаса эсдан чиқадиган тарзда қаралгани учун ҳам шу ҳуқуқий оборот пайдо бўлгандир.