Тошкент шаҳар ҳокими охирги пайтда интервьюларда кўп яхши ва ёқимли гапларни айтмоқда. Ўтган ҳафта Анҳорга берган гапида бекатларнинг бузилишини хатолар қаторига санаган эди. Кеча дизайн кодни жорий қилишдаги хатолар ҳам тан олинипти. ЎзА мухбири билан суҳбатда эса илгари автотураргоҳ учун ажратилган кўплаб ерларда бизнес марказлар қурилиб кетилгани ҳам эсланипти. Энди шу хатоларни тузатишга ўтил
O'zA
OAVЎзбек бюрократияси бизнес устига тақиқлар киритиш ва қўшимча мажбуриятлар юклашда ҳар доим йўлини топади. Керак бўлса, айланиб ўтади ёки алоҳида дарча очади. Ҳатто Президент мораторийси бўлса ҳам. Хусусий университетларга қўшимча молиявий, инфратузилмавий ва техник талаблар киритишга оид қарор лойиҳаси 20 июнда эълон қилинган ва 5 июлгача муҳокамада бўлиши керак эди. Лекин бугун 3 июль куни тўсат
Пахта етиштириш ва ўзаро ҳисоб-китоблар жараёнига ҳукуматнинг антибозор аралашувлари изсиз қолаётгани йўқ. Мавсум барбод қилинди, деб аташ енгилтаклик бўлар, лекин пахта нархини маъмурий шакллантириш билан боғлиқ тажриба фермерлар, яъни асосий пахта ишлаб чиқарувчилар учун қўшимча товон бўлгани аниқ. Антибозор қарорлар антибозор қарорлар билан тугаса қанийди. Қийшиқлик доим навбатдаги қийшиқ ҳара
Абдулла Абдукадировнинг Ўзбекистонда саноат сиёсати бўйича эълон қилган мақоласида айрим эпитетларга қўшилмаслик ҳам, моҳият бўйича баҳслашиш ҳам мумкин. Лекин нафақат ўтган ёмон замоннинг, янги даврнинг хатоларига оид қатор хулосалар илк марта очиқ айтила бошлаганини олқишламаслик мумкин эмас. "1992-2016 йиллар давомидаги хусусийлаштириш жараёнида Ўзбекистоннинг саноат потенциали кўп жиҳатдан йў
Сентябрнинг 17- куни ўтиб 2023 йилда пахта нархи масаласида ниҳоят Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг овози чиқди: "Ўзбекистонда етиштирилган пахта хомашёси нархи эндиликда бозор тамойиллари асосида белгиланади". Ўза орқали Расмий хабар деб тарқатилган матнга кўра, "Пахта хом ашёсининг нархи бозор иқтисодиёти талабларига мувофиқ, ҳар бир ҳудудда ўша ҳудуддаги ернинг ҳолати, пахта етиштиришга йўналтири
Уни-буни қўйинглар, Ўқув йилининг иккинчи ҳафтаси тугай деяпти. Мактабларда ўқувчиларга дарсликлар етказилгани йўқ. Мутлақ цензура сабабли бу ҳақда пропаганда воситалари Ўзбекистон-24 ва ЎзА тугул, мустақил дейиладиган хусусий интернет нашрлар ҳам жим. Жим-Жит.
Мариуполга қурилишга деб жалб қилинган ўзбекистонликларнинг паспортлари олиб қўйилган ҳамда “кўнгилли” сифатида урушга сафарбар қилинган. Ҳа, ўзбекистонликлар қонунларимизга кўра бошқа давлат армиясида ёлланма сифатида жанговор ҳаракатларда иштирок этгани учун жавобгарликка тортилиши керак. Лекин аввал улар озод этилиши зарур. Чунки Қонунларимизга кўра Ўзбекистон паспорти эгаси, ҳатто у адашиб ё
Янги замонда политолог деб таништириладиган Қудратилла Рафиқовнинг “Бугун қарсаклар замони эмас!” мақоласидан кейин бошланган ташқи қарзга қасида, ҳамд ва наът тўқиш давом этмоқда. Расмий пропаганда платформаси ҳисобланган ЎзАда бу сафарги қасидабозлик пойгасида иккита вазир, иккита сенатор, депутат ва яна бир неча PhD соҳиблари иштирок этган. "Кейинги пайтларда Ўзбекистоннинг ташқи қарзи бўйи
Ўтган 2 йилда қонунларимизга кўра мустақил бўлиши керак бўлган маҳалла институтини дискредитация қилишдан чарчамаган Маҳалла вазирлиги ўз номига нуронийлар сўзини қўшиб олиб, "ребрендинг" қилгандан кейин ҳам иррационалликдан воз кечгани йўқ. Ишончим комил, кечаги қарор собиқ большевик, партократлар, эскирган номенклатура уяси ва охури бўлган мазкур вазирликнинг ўзини кўрсатиш учун қилган навбатда
Нархларни ошириш кампанияси доирасида енгил пиардан бошланган ҳаракатларга бугун оғир артиллерия - ЎзА пропагандаси қўшилган. Агентлик сайтида муаллифи кўрсатилмаган ва "реклама ҳуқуқида" белгиси қўйилмаган, чала русчадан чала ўзбекчага таржима қилинган қуйидаги тўмтоқ мақола пайдо бўлган: "UzAuto Motors": нархларни ушлаб туриш даври якунланмоқда. Иқтибос: "Аммо мамлакатимизга келсак, сўровда қат
2016 йил 17 август куни Ислом Каримов Корея Республикаси давлат бошқаруви ва ички ишлар вазири Хон Юн Сикни қабул қилгани ҳақида хабар қилинган. Шундан кейин, токи Ислом Каримовнинг беморлиги ҳақида маълум қилинган кунгача, унинг расмий учрашувлари ва қабуллари бўйича бошқа биронта ахборот ўша давр учун жуда ёпиқ бўлган расмий ОАВларда эълон қилинмаган. Айни кунга келиб, маълум танаффусдан кейин,
“Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармондан иқтибослар эълон қилинди. Афсуски, турли манипуляциялар ва тор олигархик гуруҳларнинг манфаатли ўзлаштиришлари учун "лазейкалар" қолдирилган. Хусусан, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга
ақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилаётгани эмас. Энг муҳими бу - Инқирозга қарши курашиш жамғармаси тугатилаётганидир. 2020 йилда бошимизга келган кулфат баҳонаси ўлароқ ўғирлик ва ўзлаштиришларнинг мисли кўрилмаган тажрибасини яратган бу жамға
18-модда. Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт. Шу йил сентябрь ойида бўлиб ўтган тест синовларида омади келмаган Қорақ
Логотип ҳам ўзгарган. Янгиланишлар солиқ тўловчиларга қанчага тушгани ҳозирча очиқланмаган. Яхши ўзгаришлар бор. Масалан, "табриклаймиз, қутлаймиз" саҳифаси янгиланган сайтда йўқ. Шунингдек, илгари Ислом Каримов президентлигида эълон қилинган ва 2016 йилдан кейин олиб ташланган материалларни яна топиб, танишиш мумкин.
Турли телеграм каналлар ва гуруҳларда, уларнинг ўқувчилари сонидан қатъий назар, ўтказилаётган сўровлар ва уларнинг натижаларига камида жиддий ёндашиш мумкин эмаслиги ҳақида кўп айтилади. Чунки, аввало улар репрезентатив эмас, ижтимоий сўров аввало жамият вазни ва таркибига мутаносиб барча асосий ижтимоий гуруҳларни қамраши керак. Иккинчидан, ижтимоий сўров сўров ўтказаётган субъект ва унда қатна
2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида Қонун лойиҳаси эълон қилинди. ЯИМнинг 5,1%га ўсишини назарда тутган ҳолда тузилган консолидациялашган бюджет жами даромадлари 178,5 трлн.сўмни, жами харажатлари 215,9 трлн.сўмни ташкил этиши режалаштирилмоқда. Дефицит 37,4 трлн.сўм. Консолидациялашган бюджет харажатлари ЯИМнинг 31,3%ини ташкил этади. Хотирам панд бермаётган бўлса,
ЎзА нафақат пропаганда машинаси, янги даврда бу машина пул топиши ҳам керак. Эслайсизми, 90- йилларда ва аср бошида ҳар бир телеканал, радио ва газеталарда ҳам "табриклаймиз, қутлаймиз" саҳифалари бўларди. Маълум ҳақ эвазига сиз яқинларингизни табриклашингиз, қутлашингиз, унинг шарафига қўшиқ буюртма қилишингиз мумкин эди. Энди сиз мамлакатимизнинг бош пропаганда платформасида тўлов асосида ўз я
2016 йил 17 август куни Ислом Каримов Корея Республикаси давлат бошқаруви ва ички ишлар вазири Хон Юн Сикни қабул қилгани ҳақида хабар қилинган ва бу тўғрида энг аввало ЎзА, Халқ сўзи ва Ахборот дастурида расмий янгилик ва лавҳалар тақдим этилган. Айни кунга келиб Ислом Каримовнинг охирги расмий қабули ҳақидаги лавҳа ва янгиликлар ЎзАнинг расмий сайтида мавжуд эмас. Умуман, ЎзА агентлигининг 2016