Бошқача айтганда, январь-март ойларида янги олинган қарзлар ва мажбуриятлар сўндирилган қарзлар ва мажбуриятлар доирасида қолган. 1 апрель ҳолатига умумий ташқи қарз қолдиғи жорий йил бошига нисбатан ўзгаришсиз сақланиб, 82,2 млрд долларни ташкил қилган. Унинг таркибида давлат ташқи қарзи 40,5 млрд доллар, корпоратив ташқи қарз эса 41,7 млрд долларга тенг бўлган. Йиллик ҳисобда қарзимизнинг ўсиши
Tashqi qarz
Иқтисодий кўрсаткичларМарказий банк 2025 йил якунларига оид Тўлов баланси, халқаро инвестициявий мавқеи ҳамда ташқи қарз бўйича шарҳни ниҳоят очиқлади (аввалроқ статистик ҳисоботлар берилганди). 2025 йилда жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги 5,8 млрд.долларни ташкил этган (ЯИМга нисбатан 3,9%). Солиштириш учун, 2024 йилнинг тегишли даврида жорий операциялар дефицити 5,7 млрд.долларнидан иборат бўлган (ЯИМнинг 4,7%и).
2025 йил давомида Ўзбекистон ялпи ташқи қарзи 17,7 млрд.долларга ўсиб, 81,7 млрд.долларга етган. Миркомил Холбоев ташқи қарзимизнинг ЯИМдаги улуши 55,6%га етганига эътибор қаратган. Ташқи қарзнинг йиллик ўсиши суръати 27,7%ни ташкил этган. Қарзнинг бунданда юқори суръатда ўсиши охирги марта пандемия - 2020 йилда юз берганди. Суммада эса қарзнинг йиллик ўсиши рекорди яна янгиланган (+17,7 млрд.дол
2025 йилда харажатлар ўсиши кескин тезлашган (+26,2%), лекин даромадларнинг янада тезроқ ўсгани (+31,8%) ҳисобига консолидациялашган бюджет дефицити 2019 йилдан бери илк марта 3%дан пасайган ва 2,1%ни ташкил этган. 2025 йилда, айниқса, ташқи қарз ҳисобидан давлат дастурларига харажатлар кескин ўсган ва 22,6 трлн.сўмга етган (+50,9%) ва дефицит шакллантирган асосий омил бўлган. Тикланиш ва тараққи
Миркомил Холбоев: “Марказий банкнинг тўлов баланси бўйича шарҳида ялпи ташқи қарз 75,4 млрд долларни ташкил этганлиги қайд этилган. Мен берган маълумотларда эса 82,4 млрд доллар сифатида кўрсатилган (кейинчалик постни ялпи ташқи қарз эмас балки ялпи ташқи мажбуриятлар қолдиғи шаклида ўзгартирдим). Бундай фарқнинг юзага келиши мен берган маълумотлар норезидентларнинг банкларимиздаги валюта ва де
2025 йил 1 октябрь ҳолатига жорий операциялар ҳисоби дефицити 207,3 млн.долларни ташкил этган, 3- чоракнинг ўзида шаклланган дефицит 112,8 млн.доллардан иборат бўлган. Солиштириш учун, 2024 йилнинг тегишли даврида жорий операциялар дефицити ҳисоби 3,1 млрд.долларга етганди (2024 йил 3- чорагида 242,1 млн.доллар). Жорий операциялар ҳисобининг яхшиланиши экспортнинг импортга нисбатан юқорироқ ўсиши
Давлат қарзи иккинчи чорак давомида 785 млн.долларга ўсган ва 43 376 млрд.долларга етган. Ўсиш фақат ташқи қарз (+852 млн.доллар) ҳисобига рўй берган, ички қарз 67 млн.долларга қисқарган. 2022 йилдан бери иккинчи чоракларда ташқи қарзнинг энг кам ҳажмда ўсиши мазкур даврда давлат компаниялари еврооблигациялар орқали жуда фаол қарз жалб қилгани (НКМК, НавоийУран, Ўзбекнефтегаз, Миллий банк), шунин
Ташқи қарз ҳисобидан давлат дастурларига харажатлар юқори суръатда ошишда давом этади ва Фискал стратегия прогнозларига кўра, 2026 йилда 25,0 трлн.сўм, 2027 йилда 29,6 трлн.сўм ва 2028 йилда 32,4 трлн.сўмга етади (2024 йилда 15 трлн.сўм, 2025 йилда 18,8 трлн.сўм). Солиштириш учун, 2025 йил бюджет параметрларида камтарроқ рақамлар акс этган (2026 йилда 21,0 трлн.сўм, 2027 йилда 24,2 трлн.сўм) Шуни
2025 йил 1- чорак якунлари бўйича Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарз ҳажми 68,4 млрд долларни ташкил қилиб, шундан давлат ташқи қарзи ҳажми 35,8 млрд. долларга ҳамда корпоратив ташқи қарз ҳажми 32,6 млрд долларга тенг бўлган. Охирги 3 ойда ташқи қарз қолдиғи 4,3 млрд.долларга ўсган (давлат ташқи қарзи +1,9 млрд.доллар, корпоратив ташқи қарз +2,4 млрд.доллар). Аввалги чоракдаги (2024 йил 4- чораги)
Давлат қарзининг ўсиши янада тезлашмоқда. 2025 йилнинг биринчи чорагида Давлат қарзи 2,2 млрд.долларга ўсиб, 42,4 млрд.доллардан ошган. Солиштириш учун, ўтган йилнинг биринчи чорагида Давлат қарзи атига 422 млн.долларга ўсганди. Охирги 3 ойда қарз ўсиши энг катта қисми еврооблигациялар ҳисобига жалб қилинган мажбуриятларга тўғри келган (+ 1 526 млн.доллар). Мазкур қарз бюджетни қўллаб-қувватлашга
2024 йилда ташқи қарз учун умумий фоиз тўловлари 3,3 млрд долларга етган. Бунда, портфел инвестициялар учун фоиз тўловлар 468 млн долларни, бошқа қарз инструментлари учун тўловлар 2,8 млрд долларни ташкил этган. 2019 йил билан таққослаганда портфел инвестициялар учун фоиз тўловлар 10,4 баробарга ошган бўлса, бошқа қарз инструментлари учун қарийб 4 баробарга ошган. Ташқи қарз бўйича тўловларнинг
2024 йилда Ўзбекистон ялпи ташқи қарзи 10,8 млрд.долларга ўсиб, 64,1 млрд.долларга етган. Ўтган йил давомида ялпи ташқи қарз 10,8 млд.долларга, шундан корпоратив (хусусий) ташқи қарз 6,6 млрд.долларга, давлат ташқи қарзи эса 4,2 млрд.долларга ўсган. 2024 йилда ялпи ташқи қарзнинг ўсиши мутлақо тарихий рекорд ҳисобланади. Солиштириш учун, Ўзбекистон янги даврни 14,7 млрд.долларлик ташқи қарз билан
2024 йил давомида Ўзбекистон давлат қарзи 5,3 млрд.долларга ошиб, 2025 йил 1 январь ҳолатига 40,2 млрд.долларга етган. Йил давомида давлат ташқи қарзи 4,1 млрд.долларга (жами ташқи қарз билан адаштирмаслик керак), давлат ички қарзи 1,2 млрд.долларга ўсган. Жон бошига ҳисоблаганда, Давлат қарзи 1 000 доллардан ошиб, 1 070 долларга етган (2024 йил 1 январда 949 доллар эди). Жаҳон Банки Ўзбекистонн
Лондон биржасида инвесторлар учун жойлаштирилган очиқламаларга кўра, Ўзбекистон умумий ҳажми 1,5 млрд.долларлик еврооблигациялар чиқарилувини расмийлаштирмоқда: 6 трлн.сўм. 3 йил муддатга: 500 млн.доллар ва 500 млн.евро. Доллардаги чиқарилув 7 йилу 3 ойлик, евродаги чиқарилув 4 йиллик. Ўзбекистон ҳукумати еврооблигациялар орқали охирги марта 2024 йил май ойида умумий ҳажми 1,5 млрд.долларлик қарз
Кеча ва ўтган куни тармоқларда “давлат қарзи 60 млрд.доллардан ошди” қабилидаги оддий ўқувчини чалғитадиган сарлавҳали материаллар пайдо бўлди. Ваҳоланки, давлат қарзи эмас, ялпи ташқи қарз 60 млрд.доллардан ошди. Албатта, зийрак манбалар ва доимий фойдаланувчилар давлат қарзи ва ялпи ташқи қарзнинг фарқи ва узвийликларини яхши ажрата олишади. Шундай бўлсада, яна бир бор эслатиб кетишга тўғри кел
2024 йил 9 ойи якунлари билан умумий ташқи қарз ҳажми 60,2 млрд.долларни ташкил қилиб, шундан давлат ташқи қарзи ҳажми қарийб 32,5 млрд доллар ҳамда корпоратив ташқи қарз ҳажми 27,7 млрд.долларга тенг бўлган. Йил бошидан буён умумий ташқи қарз ҳажми 7,2 млрд.долларга ошган. 2023 йил якунларига кўра, умумий ташқи қарз ҳажми 53 млрд.долларни ташкил қилиб, давлат ташқи қарзи ҳажми 29,7 млрд. доллар
Қизиғи, Ўзбекистон 24 тақдим этган репортажда қазиб олишнинг қисқаришда давом этиши “газ қазиб олиш 26,5 млрд.кубга етказилади” тарзида янграган. 2 йил аввал ўтган пўрим форумда тақдим этилган прогнозларда Ўзбекнефтегаз 2025 йилда 34,1 млрд.куб газ қазиб олиши эълон қилинган эди. Амалда монополист компания қидирув, қазиш, бурғулаш учун ажратилаётган триллионлаб маблағларга қарамай, газ қазиб оли
Параламент депутатлари уч ўқишда битта савол бермай, юмалоқ ёстиқ қилиб тасдиқлаб берган масалалардан бири давлат қарзининг чекланган ҳажмини ошириш билан боғлиқ бўлган. Демак, 2024 йил учун ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган ҳажми 7,3 млрд АҚШ доллари, шундан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан Ўзбекистон Респ
Ялпи ташқи қарзимиз 2016 йил охиридан 2024 йил биринчи чораги якунигача 15,5 млрд.доллардан 61,1 млрд.долларгача, қарийб 4 каррага ошган. Ташқи қарз қолдиғининг ўсиши 2019 йилда кескин тезлашган, энг катта ўсиши эса пандемия даврида, 2020 йилда юз берган. Шу йили ялпи ташқи қарзимиз бирданига 10 млрд.долларга кўпайган. Кейинги 2021 йилда қарзнинг ўсиши бироз секинлашган, лекин, қарз нархи кескин
Афсуски, давлат қарзи бўйича расмий статистика ялпи ташқи қарз ҳақида тасаввурлардан чалғитиши мумкин, ўтган куни Қонунчилик палатасидаги ҳисобот вақтида очиқланган маълумотлар ҳам фақат давлат қарзи билан чекланди. Давлат ташқи қарзини ҳам ўз ичига олган ва ундан тезроқ ўсаётган Ялпи ташқи қарз ҳақида биронта ишонарли, очиқ ва батафсил ахборот топа олмайсиз. Ялпи ташқи қарз қолдиғи, унинг тарки