Давлат қарзи биринчи чоракда 2,2 млрд.доллардан кўпроққа ўсган
Давлат қарзининг ўсиши янада тезлашмоқда. 2025 йилнинг биринчи чорагида Давлат қарзи 2,2 млрд.долларга ўсиб, 42,4 млрд.доллардан ошган. Солиштириш учун, ўтган йилнинг биринчи чорагида Давлат қарзи атига 422 млн.долларга ўсганди.
Охирги 3 ойда қарз ўсиши энг катта қисми еврооблигациялар ҳисобига жалб қилинган мажбуриятларга тўғри келган (+ 1 526 млн.доллар). Мазкур қарз бюджетни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.
Ўзи йиғилган Давлат қарзининг энг катта қисми бюджетни қўллаб-қувватлашга сарфланган (15,3 млрд.доллар). Кейинги ўринда шонли энергетика турипти (5,7 млрд.доллар).
Ҳақдор қирқимида энг катта қарзимиз Осиё тараққиёт банки (7,7 млрд.доллар) ва Жаҳон банкидан (7,4 млрд.доллар).
Қарзимизнинг қарийб 39,0 млр.долларлик қисми хорижий валютада. Қолгани сўмда.
Давлат қарзини ялпи ташқи қарз билан адаштирмаслик керак. Самарасиз давлат компаниялари ва бонкалари кўплашиб, пойга ўйнаб олинаётган ялпи ташқи қарз бу йил 70 млрд.доллардан ошиб кетади.
- https://www.imv.uz/static/umumiy-jadvalimv.uz
- https://t.me/the_bakiroo/10022@the_bakiroo