2026 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистон давлат қарзи қарийб 47,0 млрд.долларни ташкил этган. Давлат қарзи қолдиғи йил бошига нисбатан деярли ўзгаришсиз қолган бўлса (+133,0 млн.доллар), ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,4 млрд.долларга кўпайган. Кредиторлар қирқимида энг кўп ўсиш Жаҳон банки (+1,3 млрд.доллар), Осиё тараққиёт банки (+836 млн.доллар) ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (+6
Jahon Banki
Банклар ва молия институтлариЖаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистон учун 100 млн доллар миқдоридаги кредит ва 5 млн доллар миқдоридаги грантни маъқуллаган. Ажратиладиган 100 млн.долларлик кредит ҳисобига “Иш ўринларини яратиш ва бизнесни ривожлантириш учун молиялаштиришдан фойдаланиш” (Access to Finance for Jobs and Growth Project, FINGROW) лойиҳаси Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси (ТРК) орқали амалга ошир
Ўтган йили Ўзбекистон банк тизими Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки томонидан FSAP дастури доирасидан диагностикадан ўтказилган эди. Баҳолаш натижалари ва тавсиялари инобатга олиниб, 2025–2028 йилларда банк тизимида назорат ва тартибга солишни янада такомиллаштиришга қаратилган, кенг қамровли "Йўл харитаси" тасдиқланган. Йўл харитаси 8 асосий йўналишни қамраб олади, хусусан: Қонунчилик та
2030 йилга келиб BBB+ инвестицион кредит рейтингига эришиш мақсад қилинган (Ҳозир BB+). 2028 йил охиригача 29 та йирик давлат корхонасини (UzAuto Motors, UMS, Ўзметкомбинат, Навоийазот, электр станциялари ва бошқалар) хусусийлаштириш режалаштирилмоқда. Осиё тараққиёт банки ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда давлат корхоналари ва банкларни хусусийлаштиришнинг 2026−2030 йилларга мўлжалланган стратеги
Давлат қарзи иккинчи чорак давомида 785 млн.долларга ўсган ва 43 376 млрд.долларга етган. Ўсиш фақат ташқи қарз (+852 млн.доллар) ҳисобига рўй берган, ички қарз 67 млн.долларга қисқарган. 2022 йилдан бери иккинчи чоракларда ташқи қарзнинг энг кам ҳажмда ўсиши мазкур даврда давлат компаниялари еврооблигациялар орқали жуда фаол қарз жалб қилгани (НКМК, НавоийУран, Ўзбекнефтегаз, Миллий банк), шунин
Давлат қарзининг ўсиши янада тезлашмоқда. 2025 йилнинг биринчи чорагида Давлат қарзи 2,2 млрд.долларга ўсиб, 42,4 млрд.доллардан ошган. Солиштириш учун, ўтган йилнинг биринчи чорагида Давлат қарзи атига 422 млн.долларга ўсганди. Охирги 3 ойда қарз ўсиши энг катта қисми еврооблигациялар ҳисобига жалб қилинган мажбуриятларга тўғри келган (+ 1 526 млн.доллар). Мазкур қарз бюджетни қўллаб-қувватлашга
Марказий банк қарз ҳажми ва юки тинимсиз ошиб бораётган йирик қарздорларни алоҳида тартибга солишни режалаштирмоқда. “Яқин келажакда биз «йирик қарз олувчилар» деб аталадиган янги қоидаларни жорий қиламиз. Уларнинг таърифи ўрнатилади ва Марказий банк ҳам, ҳукумат ҳам бундай қарз олувчилар учун алоҳида нормалар чиқаради”, — деб айтган регулятор раҳбари. Шунингдек, ХВФ ва Жаҳон банки билан биргалик
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги даъвоси бўйича маҳкама қандай хулоса ва қарорга келади, билмайман. Лекин агентлик фаолиятини тартибга солиш учун махсус қонун керак. Бу фикрда собитман! Temu кейси буни яққол кўрсатиб берди ва афсуски, бу охиргиси бўлмайди. Сизларни, сизларга қўшиб Ўзбекистондаги бизнес муҳитни обрўсизлантирса, шунақа бирёқлама кейслар обрўсизлантиради. Сизларга қонун керак,
Ҳаммамиз билган “Korzinka” — Ўзбекистондаги энг йирик савдо компанияси фаолиятини кенгайтириш мақсадида Abu Dhabi Uzbek Investment, Oman Investment Authority ва UzOman молиявий ташкилотларидан 110 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилган. Ўзбекистон тарихидаги энг йирик “private equity”инвестицияни жалб қилишда Савдо-саноат палатаси қошида Тадбиркорларга т
2024 йил давомида Ўзбекистон давлат қарзи 5,3 млрд.долларга ошиб, 2025 йил 1 январь ҳолатига 40,2 млрд.долларга етган. Йил давомида давлат ташқи қарзи 4,1 млрд.долларга (жами ташқи қарз билан адаштирмаслик керак), давлат ички қарзи 1,2 млрд.долларга ўсган. Жон бошига ҳисоблаганда, Давлат қарзи 1 000 доллардан ошиб, 1 070 долларга етган (2024 йил 1 январда 949 доллар эди). Жаҳон Банки Ўзбекистонн
2025 йил бюджети учун тақдим этилган асослантиришга кўра, 2024 йилнинг 20 август ҳолатига давлат реестрига олинган умумий қиймати 2 млрд АҚШ долларлик 990 та ДХШ лойиҳалари амалга оширилмоқда. Давлат бюджети олдида шартли мажбуриятларни келтириб чиқариши мумкин бўлган 18,5 млрд АҚШ долларлик 48 та инвестицион лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳаларда давлат томонидан қарз берувчи молиявий
Пул бозори ва ликвидлилик шарҳига кўра, Марказий банк 2023 йилнинг 4- чорагида 21,5 трлн.сўмлик олтин харид қилган. Лекин амалга оширилган соф интервенциялар 8,7 трлн.сўм эквивалентини (717 млн.доллар) ташкил этган холос. Шарҳдан англашилича, Ҳукуматнинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги тафовут, асосан, чорак давомида жалб этилган ташқи қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган. Яъни, амалд
InFinBank томонидан тадбиркорлик субъектларининг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) ҳамда Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси (ICD) билан келишувлар тузилган бўлиб, айни вақтда банк томонидан мазкур келишувлар доирасида “мурабаҳа (насия савдо)” шартлари асосида лойиҳаларни молиялаштириш амалга оширилмоқда. Мазкур келишувлар доир
Жаҳон банки “Европа ва Марказий Осиё минтақасининг иқтисодий шарҳи”ни очиқлади. Янгиланган шарҳнинг Ўзбекистонга оид хулосаларида айтилишича, Ўзбекистонда 2023 йилда иқтисодий ўсиш 5,1 фоизни ташкил этиши (Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги ҳозирда прогноз қилинаётган энг юқори ўсиш) ва ўрта муддатли истиқболда босқичма-босқич тезлашиши кутилмоқда. Россиянинг Украинадаги уруши ва Россияга қарш
Охирги уч ойда давлат қарзи 1,1 млрд.долларга ошган (ички қарз 0,2 млрд.долларга, ташқи қарз 0,9 млрд.долларга) ва 25,3 млрд.долларни ташкил этган. ЯИМ тезроқ ўсгани ва курс барқарорлиги сақлангани учун давлат қарзининг ЯИМдаги улуш 38,4%гача пасайган (-0.1%). Давлат ташқи қарзи таркибида энг кўп қарз жамғарилган учта йўналиш ўзгармай қолмоқда. Булар: Бюджетни қўллаб-қувватлаш; Электр-энергетика;
Бугун сентябрь ойининг охирги кунларида Ўзбекистон иқтисодий форуми ўтказилиши эълон қилинди. Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки шафеълигида ўтадиган форумда иқтисодиётни эркинлаштириш, давлат активларини хусусийлаштириш ва капитал бозорини ривожлантириш асосий мавзулардан бўлиши айтилмоқда. Форум спикерлари қаторида иқтисодчи ва молиячиларга таништириш шарт бўлмаган Дарон Ажемоглу, Анна Бьерде,
Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан ташкил этилган “Давлат ташқи қарзи: қарз маблағларини сарфлаш йўналиши ва лойиҳаларнинг самарадорлиги” мавзусидаги очиқ мулоқотда давлат ташқи қарзи ҳамда қарз маблағларини самарали сарфлаш бўйича гаплашилди. Унда Ўзбекистон учун кредит ажратган асосий кредиторлар номларии ҳам санаб ўтилди. Бизга қарз маблағларини етказ
1 октябрь яқинлашгани сайин банкларда ва банкларнинг қарздор мижозларида қўшимча кредит таътиллари тақдим этиш ёки этмаслик борасида кўплаб саволлар пайдо бўлмоқда. Айрим банклар ҳатто бу борада Марказий банкка мурожаат ҳам этишган кўринади. Банкларни ҳам тушуниш мумкин, аввалги даврларда бўлганидек улар масъулиятнинг бир қисмини регулятор билан бўлишишни, тепадан топшириқ бўлишини исташади. Айни