Нима учун янги ДХШ лойиҳалари қийматига лимит киритилмоқда?
2025 йил бюджети учун тақдим этилган асослантиришга кўра,
2024 йилнинг 20 август ҳолатига давлат реестрига олинган умумий қиймати 2 млрд АҚШ долларлик 990 та ДХШ лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Давлат бюджети олдида шартли мажбуриятларни келтириб чиқариши мумкин бўлган 18,5 млрд АҚШ долларлик 48 та инвестицион лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳаларда давлат томонидан қарз берувчи молиявий ташкилотга шунингдек инвесторга турли хил кафолатлар берилган.
Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Осиё тараққиёти банки ва бошқа халқаро молиявий ташкилотлар давлатнинг молиявий мажбуриятларини ҳисоблашда энергетика соҳасидаги ушбу инвестиция лойиҳаларини ДХШ лойиҳаларига тенглаштирган ҳолда ҳисоб-китоб қилади.
ДХШ лойиҳалари ва энергетика соҳасидаги инвестицион лойиҳаларнинг умумий қиймати 20,5 млрд АҚШ доллар бўлиб, 2024 йилдаги ЯИМининг қарийб 20% ни ташкил этади.
Халқаро молия ташкилотларига кўра ушбу кўрсаткич ўта юқори ҳисобланади.
Шу муносабат билан, Давлат бюджети олдидаги хатарларни камайтириш мақсадида 2025 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ДХШ лойиҳалар учун 6,5 млрд АҚШ долларлик лимит белгилашга қарор қабул қилинган.
Энди шу қоидага яна йил тугамай, ўзгартирмасдан амал қилинса бўлгани (айниқса шонли энергетиклар янги ва янги, каррасига қимматлаштирилган, патрон хўжаларига кафолатланган пудрат яратадиган самарасиз лойиҳаларни туғишда давом этаётгани ҳисобга олинса).